RU

Последние новости

18:50"Манчестер Юнайтед" Куньяни нишонга олди  0 18:24U-20 Осиё кубоги. Хитой ва Қатар ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  2 18:09U-20 Осиё кубоги тарихидан. Дарвозабон Холмуҳаммедов, Гейнрихдан кутилмаган совға, Президент келган оқшомдаги чемпионлик ва Боймуродовни кашф этган мусобақа  0 17:50Испания кубоги ярим финалига қуръа ташланди  32 17:28"Челси" Испания терма жамоаси юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 17:06А Серия клуби Погбага қизиқмоқда  0 16:47U-20 Осиё кубоги. Қирғизистон мусобақани йирик мағлубият билан бошлади  2 16:24"Барселона" ва Левандовски шартномани бир йилга узайтириш бўйича келишувга эришди  1 15:58Винисиус "Реал" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни бошлади  3 15:29Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси - Осиё чемпиони!  24 15:22Тен Хаг Европанинг таниқли клубини қабул қилиб олиши мумкин  2 14:57"Манчестер Юнайтед" ёзда тўрт футболчи билан хайрлашади  0 14:29Ҳусанов атрофидаги турли гап-сўзларга чек қўйиш керак  45 14:27Матбуот анжумани (тўлиқ). Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите: "Футболчиларда катта салоҳият бор, мақсадимиз Жаҳон чемпионати ва Олимпиадага йўлланма олиш"  9 13:58"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти  10

Беҳзод Шамсиев: "Бизнинг асосий мақсадимиз - бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш" Новости

Беҳзод Шамсиев: "Бизнинг асосий мақсадимиз - бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш"

Бугун Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Украиналик тенгдошларини мағлуб этиб, Валерий Лобановский халқаро хотира турнирида ғолибликни қўлга киритди. Учрашув якунлагандан сўнг терма жамоамиз аъзоси Беҳзод Шамсиевдан мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Авваламбор, Валерий Лобановский хотира турниридаги ғолиблик билан барча юртдошларимизни табриклайман.Мусобақа ҳақида фикр билдирадиган бўлсам, ташкилотчилик ажойиб тарзда ташкил этилди. Барча шароитлар яратилиб берилди. Бугуни баҳсда жуда ҳам кескин бўлди. Украинага ғалаба керак эди ва улар шунга яраша майдонга тушишди. Бироқ биз уларга қарши ажойиб тарзда ҳаракат қилиб, ғалабани қўлга киритдик, Мураббийларимизнинг кўрсатмаларини яхшилаб бажаришга ҳаракат қилдик деб ўйлайман. 

Мусобақада иштирок этган ҳар икки жамоа: Озарбайжон ва Украина ҳам Евро ҳавосини олган термалар ҳисобланади. Уларга қарши биз ҳам яхши ўйин кўрсатдик. Озарбайжонга қарши баҳсда кўплаб яхши имкониятларга эга бўлдик, Менимча, уларга қарши энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик деб ўйлайман. Имкониятлардан яхши фойдаланганимизда ҳисоб йирик кўринишда ҳам бўлиши мумкин эди. Украина мезбон бўлиб ҳаракат қилди ва улар мухлислар қаршисида яхшироқ ҳаракат қилишга интилишди. Бироқ кўзланган мақсадга эриша олишмади. Шуни қўрқмасдан айтишим мумкинки, бизнинг терма жамоа бемалол Европа жамоаларга қарши тенгма-тенг ўйин кўрсатишлари мумкин. Бизнинг асосий мақсадимиз, бундай мусобақалар орқали тажриба тўплаб, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма олиш",- деб фикрини якунлади Беҳзод Шамсиев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика