RU

Последние новости

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  3 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

Бебето ҳақида бешта факт (видео) Новости

Бебето ҳақида бешта факт (видео)

16 февраль куни собиқ футболчи Бебето 50 ёшга тўлди. Қуйида Жаҳон чемпиони бўлган футболчининг ҳаётидаги энг асосий фактларни тақдим этамиз.
КАШФИЁТЧИ
Ажойиб тўпурар Бебето фақатгина ўз ўйинлари билан тарихда из қолдирмаган. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у голландларга қарши ўйинда гол уриб, қўлида ёш болани тебратаётганини акс эттирган эди. Чунки ўша ўйиндан бир неча кун олдин Бебето ўғилли бўлганди. Голнинг бундай тарзда нишонланиши йигирма йил олдин ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган, аммо ҳозир кўплаб футболчилар буни одат қилиб олишган.

БРАЗИЛИЯЛИК МАТТЕУС
Бебето гол урган пайтда нишонлаган ўғли кейинчалик футболчи бўлди. Машҳур немис ярим ҳимоячиси номига унинг исмини Маттеус деб аташди. У ҳозирда 19 ёшда бўлишига қарамай, бундан икки йил олдин “Фламенго” клуби таркибида ўйнаганди. Мутахассислар Бразилия терма жамоасида тўп тепаётган кичик Бебетонинг келажаги порлоқ эканини таъкидлашмоқда. 
 



МАШЪУМ ПЕНАЛЬТИ
Бебетонинг юлдузли онлари 90-йиллар “Депортиво”да ўтди. Ўйинчи “Васко да Гама”дан “Депортиво”га ўтган йили биринчи мавсумнинг ўзидаёқ 29та гол уришга эришган. Кейинги йил эса “Валенсия”га қарши ҳал қилувчи ўйинда “драма” иштирокчисига айланди. “Депор” ғалаба қозонган тақдирда чемпион бўлиши керак эди. Ҳисоб тенг бўлган бир пайтда ҳакам “кўршапалаклар” дарвозаси томон пенальти белгилади. Жамоасида пенальтиларни асосан Бебето амалга оширсада, ўша куни у рақиб дарвозаси томон зарба беришни истамади. Тўпга Жукич яқинлашди ва зарба берди, аммо дарвозабон тўпни қайтарди. Охир-оқибат чемпионликни “Барселона” илиб кетди...


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ЁРДАМ БЕРДИ
Бебето Бразилия терма жамоаси сафида 75 ўйин ўтказди ва 39та гол урди. 1994 йилги Жаҳон чемпионатида у Ромарио билан жуфтликда рақиб ҳимоясини парчалаб ташлади ва мамлакатига тўртинчи кубокни олиб берди. Орадан тўрт йил ўтгач эса у Франция майдонларида Роналдога ёрдам берди. Ушбу феномен финалдан ташқари барча ўйинларда мўжиза кўрсатди.


БЕБЕТО – РОНАЛДОГА ҚАРШИ
Ўйинчилик фаолиятини тугатгач мураббий бўла олмаган Бебето, сиёсатга ўтиб кетди. У эски ўртоғи Ромарио каби оппозицион қарашларга эга эмасди. Бебето Ромарио сингари жаҳон чемпионатининг ташкилотчиларини танқид қилмади, балки бўш пайтларида футбол ўйнади холос. Кейинчалик унинг йўли яна Роналдо билан кесишди. Бу галги тўқнашувда улар жамоадош сифатида эмас рақиб сифатида майдонда ўйнашди.

 
sport-express.ru сайтидан Муродов Миразиз таржимаси.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика