RU

Последние новости

12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  1 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  14 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  0 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  4 09:33Шомуродовга А Серия жамоасидан таклиф бор  12 09:02Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 08:31“Рома“ Шомуродовни қанчага сотишни режа қилгани маълум  8 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер Майами“ иштирок этган гуруҳдан кейинги босқичга йўл олганлар маълум  27 07:25Суперлига. "Қалдирғоч"лар Абрамов жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этишди, Абдухолиқовдан дубл  0 07:19Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 2 та чорак финалчи аниқланади  1 02:00КЧЖ. ПСЖ "Сиэтл Саундерс"ни таслим қилди ва гуруҳда биринчи ўринни эгаллади, "Атлетико" ғалаба қозонган бўлсада уйга қайтади  11 01:54“Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш юз берди  4 01:20"Арсенал" словакиялик футболчи учун 70 млн. евро тўлашга тайёр, аммо "Лейпциг" 80 млн. евро сўраяпти  2 00:33Вадим Абрамов: "Барча мухлислардан узр сўрайман"  11

Бахтиёр Ёқубов: "Янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда" Новости

Бахтиёр Ёқубов: "Янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда"

"Нефтчи" клуби ярим ҳимоячиси Бахтиёр Ёқубов Тошкент йиғини якунида ўз фикрларини билдирди.

"Тошкентдаги йиғин анча самарали ўтди дея оламан. Дастлаб олий лига дебютанти "Обод"ни, сўнгра Тожикистон чемпиони "Истиқлол" клубини мағлуб этдик. "Олмалиқ" билан ўйинда мураббийлар Мансур Саидов ва менга дам беришди. Йиғинни Жиззахнинг "сўғдиёна" клубига қарши ўйин билан тугатдик".

"Таркибга қўшилган янги футболчиларнинг барчаси ўзини кўрсатишга уринмоқда. "Насаф"дан келган Ўткир Юсупов яхши посбон эканини намойиш этмоқда. Ёшлар жамоасидан Сардор Қулматов асосий таркибга қўшилиб ўйинларда қатнашмоқда. "Шўртан"дан Ҳусниддин Ғофуров ва Жамшид Ҳошимов ҳамда Абдураҳмон Абдулҳақов каби ёшлар мураббийларда яхши таассурот қолдиришга уринишмоқда. Тажрибали Алишер Саматов ва Илҳом Бойдадаев каби футболчилар ҳам жамоадаги рақобатни кучайтиришди".

"Олдинда Фарғона Ҳокими кубоги кутиб турибди. Бу мусобақада яхши натижа кўрсатишга уринамиз. Менимча мавсум бошлангунига қадар яна икки футболчи қўшилса керак. Ҳоким кубогидан сўнг 12 февраль куни яна тошкентга қайтамиз ва мавсумга тайёргарликни шу ерда давом эттирамиз", - дейди Бахтиёр Ёқубов.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика