RU

Последние новости

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  25 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди» Новости

Бахтиёр Сатторов: «Шердор» «Хоразм»ни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этди»

Ўзбекистон Кубоги 1/16 финал доирасидаги “Шердор” – “Хоразм” (3:2) учрашувидан кейин «Шердор» бош мураббийи Бахтиёр Сатторов ўйин борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нимчорак финалга чиққанимиздан жуда хурсандмиз. “Хоразм” клуби анча тажрибали жамоа саналади. Таркиби ва мураббийлари Олий Лигада тажриба тўплаган. Бизнинг “Шердор” жамоамиз эса ёш бўлишига қарамай, баҳсда фақат ғалабани кўзлагандик. Йигитларга раҳмат, иккинчи бўлимда учта гол уришга эришдик. Аммо ўйиннинг сўнгги 10 дақиқалигида ғалабага эришдик деб ҳисоблашди чоғи, бемалол тўп сурганлигимиз учун иккита тўп ўтказиб юбордик. “Хоразм” билан ўйин жуда кўп камчиликларимизни кўрсатди, улар устидан ишлашда давом этамиз. Энг асосийси томошабоп баҳсда муҳим ғалабага эришиб, кубокда нимчорак финал босқичига чиқа олганимиздан жуда хурсандмиз.

- Иккинчи бўлимда Фахриддин Алимовнинг майдонга туширилиши ўйин тизгинини ўзгартириб юборди. “Дубл”ини расмийлаштирган бу футболчи сизда “яширин қурол”миди ёки мажбурий ўзгаришмиди?


- Очиғини айтсам, Фахриддин “яширин қурол” эмас, мажбурий ўзгариш эди. Бунақа ёмғирли об-ҳавода иккинчи бўлимда тезлиги яхши бўлган янги кучни майдонга туширишимиз шарт эди. 18 ёшли Фахриддин ҳали умрида биринчи бор бундай катта баҳсда, муҳитда майдонга тушди. Яхши тезлиги эвазига иккита голи билан ғалабага катта ҳисса қўшди. Бугун унинг куни экан, ўз сўзини айта олди. Ёмғирли об-ҳавода ҳақиқий футбол атмосфераси юзага келди, мухлислар ҳам 5 та гол кўриб, чиройли футбол гувоҳи бўлишди. Ғалаба билан самарқандлик мухлисларни табриклаймиз.

- Ўтган учта ўйинда ҳам «Шердор» “валидолли ўйин намойиш этди – «Лабса» билан 1:1 ва пенальтилар серияси 7:6, «Нурафшон» билан 2:3, «Хоразм» билан эса 3:2. Томошабоп ўйиндан сиз мураббий сифатида қониқаяпсизми?


- Чинданам, ҳар ўйинимиз ҳужумлар ва голларга бой ўтмоқда. Рақибни кучли иштиёқ эвазига мағлуб этдик. Таркибимиз ёш, жамоамиз ҳали янги босқичга чиққанлигини ҳис қилолмаяпти. Шу боис кўп куч сарфлаб ҳужумкорликка зўр бераяпмиз, ҳимояланаяпмиз, аммо натижамиз барқарор бўлмаяпти. Шу боис, асосан иштиёқ, майдондаги “жанг”, кескин курашлар эвазига ғалаба қозонаяпмиз. Аммо ўйинни ўз вақтида назорат қилишни ҳам билишимиз керак. Ўйлайманки, Про-Лига 5-турларидан кейин жамоамизнинг ўйини барқарорлашади. Жамоа иштиёқидан қониқаяпман, аммо ҳали ўйинимиздан эмас. Ҳали кўп ишлашимиз керак. Таркибимизни Самарқанднинг барча туманларидан келган футболчилар билан шакллантирганмиз. Бундай ўйинлар билан секин-аста тажриба йиғилади. Бизни қўллаб-қувватлаётган мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Усмон ИБОДОВ ёзиб олди.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика