RU

Последние новости

17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  0 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  25 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  14 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  24 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон” Новости

Бахтиёр Маметов: “Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақидаги гаплар ёлғон”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага Ханой шаҳридаги "Май Дин" стадионида Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасида Вьетнамга қарши майдонга тушади.
Мухбиримиз Камолиддин Алимов айни пайтда Ханойда бўлиб турган терма жамоамиз матбуот котиби Бахтиёр Маметовдан қисқа интервью олди.

"Ўйинга тайёргарлик анча яхши бўлди. Лекин, Вьетнамга учиб келишимиз осон кечмади. Умумий олганда, Тошкентдан Сеул орқали Ханоига етиб олишимиз учун 14 соат кетди. Шу боис, мураббийлар штаби йигитлар ўзларига келиб олишлари учун уларга дам беришди. Ханоидаги илк кунимизда машғулот узоқ давом этмади. Унда ҳамманинг кайфияти аъло даражада эди. Барча Шавкат Саломовни туғилган куни билан табриклади. Миржалол Қосимовнинг маҳаллий журналистларга интервью бермаганлиги ҳақида айтилган гаплар ёлғон. Миржалол Қўшоқовичдан ҳеч ким интервью сўрамади. Аксинча, Рустам Акрамовдан сўрашганди, терма жамоамиз техник директори интервью берди. Маҳаллий  матбуотнинг ўйинга бўлган қизиқиши жуда баланд. Бугун бўлиб ўтган матбуот анжуманида 20дан ортиқ журналист қатнашди. Терма жамоамиз делегацияси Ханойнинг қоқ марказида яшаяпти. Беш юлдузли меҳмонхона стадиондан 5 дақиқалик йўлда жойлашган. Кўчаларда ўйин билан боғлиқ афишалар, банерлар етарли. Бир сўз билан айтганда, эртага "Май Дин" стадиони мухлислар билан тўлиши кутиляпти. Хуллас, ҳаммаси жойида ва жамоа ўйинга тайёр".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика