RU

Последние новости

17:23Расман: Дилшод Комилов — "Қизилқум" ўйинчиси  1 17:04Элит ОЧЛ. "Пахтакор" кейинги босқичга чиқиш имконияти қандай?  11 16:58"Манчестер Юнайтед" яна Шоуни йўқотди  3 16:23Тошлоқда "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2025" мусобақаси старт олди  3 16:01"Милан" Феликснинг ўрнига "Барселона" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи эди  2 15:35"Манчестер Юнайтед" Гарначо ва Майнуни сотишга тайёр  3 15:02Араухонинг товон пули қанчалиги маълум бўлди  0 14:34Дэвиснинг агенти: "Реал" билан музокаралар олиб бордик"  0 14:04Ўзбекистон U-17 Осиё кубогига тайёргарлик доирасида Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади ва 8 февралда Туркиядаги турнирга йўл олади  2 13:25Нико Гонсалес "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақида нималар деди?  2 12:57Англиянинг тўртинчи дивизионида сўнгги ўринда бораётган клуб Жеррардни бош мураббий этиб тайинламоқчи  3 12:26ПСВ Маласиани "Манчестер Юнайтед"дан ижарага олди  1 11:55Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси бугун Тошкентда ўқув-машғулот йиғинига киришади  0 11:29"Арсенал"нинг ёздаги иккита асосий трансфер мақсадлари маълум бўлди  2 11:07"Футбол бола тилидан" лойиҳаси давом этади. Меҳмонимиз - 11 ёшли Раҳимов Иброҳим  0

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бекободга бир очко учун келгандик. Диёр Мирзабоевнинг муаммосидан хабарим йўқ" Новости

Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Бекободга бир очко учун келгандик. Диёр Мирзабоевнинг муаммосидан хабарим йўқ"

Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган "Металлург" - "Андижон" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Ҳамидуллаев ўз фикрларини билдирди.




"Металлург" ажойиб жамоа. Андрей Шипилов билан анчадан буён танишмиз, бирга ўйнаганмиз. Рақибдан хавфсирайдиган жиҳатларимиз бор эди. Бугун бир очко учун келгандик, мақсадимизга етдик. Ўйлашимча чиройли ўйин бўлди, - дейди Ҳамидуллаев. 

- Яқинда жамоани легионерлар тарк этди. Шундан кейин жамоа ўтган тур ғалаба қозонди, бугун сафарда ғалабага тенг дуранг қайд этилди. Барчасига легионерлар "айбдормиди"?

- Бир томондан ҳа. Бошқа томондан мен жамоани қабул қилиб олганимдан кейин футболчилар жисмонан жуда ёмон ҳолатда эканлигини кўрдим. Бир йўналишни танлаб олдик ва машғулотларда барча йигитлар бор кучи билан ишлашмоқда. Маҳаллий футболчилар билан бирга ҳам натижа қилса бўлар экан.

- Эшитишимизга қараганда жамоани тарк этган мураббий Диёр Мирзабоев маошларини ололмагани учун ЎФАга арз қилган экан. Бу қанчалик рост?

- Тўғриси бу ҳақда сиздан эшитаяпман. Мени ишим футболчиларни шуғуллантириш, бу саволни бошқа одамга берсангиз тўғри бўларди.

- Жамоага эронлик мураббий келиши ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу миш-мишми?

- Бу фақат миш-миш. Бу нарсани ҳам сиздан эшитдим.

- Жамоанинг молиявий аҳволи яхшиландими?

- Албатта яхшиланди. Янги раҳбарият жамоани 3 ойлик қарзлари билан бирга олган. Иккита ойлик берилди, ўтган турдаги ғалаба учун мукофот пулларини олиб бўлдик. Ҳозир молиявий муаммо йўқ.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика