RU

Последние новости

00:45"Рома" - "Монца"  35 00:10Туркча "Эл Классико". "Галатасарой" ва "Фенербахче" муроса кўчасини танлади  6 23:43"Сити" ёзда 7 нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  5 23:19Ишчиларни камайтираётган МЮ энди ходимлар учун бепул тушликларни ҳам бекор қилмоқчи  7 22:56Назорат учрашуви. "Қизилқум" Россия клубини мағлуб этди  1 22:09Назорат учрашуви. "Насаф" Москванинг "Спартак" жамоасига ютқазди  8 21:29Ёзда 250 кишини ишдан ҳайдаган МЮ яна 150-200 ходим ишсиз қолишини эълон қилди  12 20:54Назорат учрашуви. "Локомотив" Грузия клубини таслим қилди, 15 ёшли боланинг голи ғалабага сабаб бўлди  4 20:12"Арсенал" "Реал" юлдузи учун 85 млн евро тўлашга тайёр  5 19:45Доку "Ливерпуль" билан ўйинда АПЛ рекордини ўрнатди  8 19:19Яна бир топ-клуб Антонига қизиқмоқда  3 18:57"Барселона" Рокени сотади. Шартнома шартлари маълум  3 18:30Владимир Бубанья: "Андижон"дан кетиш? Футболда учраб туради. "Хоразм" Суперлигада барқарор жамоа бўла олади"  4 18:09Расман: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси Осиё кубоги-2031 ни биргаликда ўтказиш борасида ОФКга таклиф юборди  49 17:40"Манчестер Сити"да ўйнаш осон" — Нико Гонсалес  3

Бахтиёр Бобоев: "Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун ўйнашади" Новости

Бахтиёр Бобоев: "Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун ўйнашади"

Ўзбекистон кубоги финали олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида "Бунёдкор" жамоаси раҳбари Бахтиёр Бобоев ва футболчи Анвар Ғофуров иштирок этди.


"Финални нейтрал майдонда ўтказиш бу тўғри иш. Лекин финални қайсдир шаҳарга беришдан олдин, шаҳарнинг инфраструктурасига ва қулайликларига эътибор бериш лозим. Биз истиқомат қилаётган меҳмонхонада бизни қониқтирадиган шароитлар яратилмаган. Умуман финалга жиддий ҳозирлик кўрдик. Эртага ўзимизни режамизни амалга оширишга ҳаракат қиламиз. Таркибдаги йўқотишларга келадиган бўлсак, Жавлон Иброҳимов жароҳати сабаб финални ўтказиб юборади", - дея гап бошлади Бахтиёр Бобоев.

 

- ОЧЛга йўлланма олиш учун энг яхши йўл эртанги баҳсда ғалаба қозониш. Буни футболчилар қанчалик тушуниб туришибди?

- Ўринли савол бўлди. Албатта биз чемпионатни бой бериб қўйдик. Эртанги ўйинда ютадиган бўлсак, бу бизга ОЧЛга йўлланма беради. Бу нарсани барча футболчилар тўғри тушуниб туришибди. Жамоадаги футболчилар бир неча йиллардан буён бирга тўп суришади ва уларга ортиқча ниманидир айтиш, ўқтириш шарт эмас. Мотивация етарли даражада. Эртага футболчиларимиз бутун вужудлари билан ғалаба учун курашишади.


- "Насаф" грандларга қарши ҳимоявий ўйин кўрсатмоқда. "Бунёдкор" ҳам "Пахтакор" билан иккинчи "план"да ўйнаганди. Эртага жамоадан қандай ўйин кутмоқдасиз? Кейин Воҳид Шодиев "Насаф" учун хавфли ҳужумчи ҳисобланади. Сўнгги пайтларда эса Шодиев "Бунёдкор"нинг асосий таркибидан тушиб қолмоқда...

- "Насаф"ни ҳурмат қиламан. Бу жамоани яхши биламан. Бу жамоадаги кўплаб футболчиларни яхши танийман. Масалан "Машъал"да ишлаганимда Элдорбек Суюнов ўз қўл остимда катта бўлган. "Насаф" яхши шаклланган жамоа. Улар вақти келиб ҳимоявий, керак бўлса ҳужумкор ўйнашади. Улар вазиятдан келиб чиқиб ҳар хил тактика асосида ўйнашади. Шодиев масаласига келадиган бўлсак, у захирада ўтириб қолгани йўқ. Воҳид Шодиев жароҳати сабаб бироз муддат сафдан чиққанди. Лекин футболчимиз жароҳатидан тикланганидан сўнг уни майдонга туширмоқдамиз. Воҳид Шодиевнинг хизмати доим бизга керак. 


Анвар Ғофуров: "Насаф"да яхши футболчилар йиғилган. Ҳар бир футболчиси яхши ўйнайди ва рақиб жамоа сифатида яхши шаклланган. Лекин биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Эртага биз "Насаф"дан кучлироқ эканлигимизни ўйинда исботлашга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика