RU

Последние новости

18:11ЖЧ-2026 саралаши. Хитой - Япония (Онлайн натижа)  2 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  1 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  8 16:51КХДР — Ўзбекистон 0:1 (матнли трансляция)  255 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  4 15:59ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия - Саудия Арабистони. Асосий таркиблар маълум  1 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  5 14:23Скамакка 3 ойдан кейин машғулотларга қайтди  0 13:55"Малага"нинг ёш вингери "Реал" ва "Барселона" эътиборига тушди  1 13:31Эшитдик-да! Илҳом Мўминжонов янги мавсумда водийда иш бошлайди   22 13:24"Ливерпуль" "Лион" футболчисини қўлга киритмоқчи   3 13:05Ўзбекистон ва КХДР ўзаро ўйинлар тарихи. Пхеняндаги мағлубият, Гейнрихнинг чиройли голи ва Австралияда "порлаган" Сергеев  10 13:05КХДР билан ўйинлар ёдингиздами?  8 12:44КХДР - Ўзбекистон учрашувини бизга яхши таниш ҳакам бошқаради  9 12:21АПЛнинг уч клуби Пулишични кузатмоқда  1

Бахтиёр Ашурматов: “Йигитлар кўрсатмаларни фақат биринчи бўлимда яхши бажарди” Новости

Бахтиёр Ашурматов: “Йигитлар кўрсатмаларни фақат биринчи бўлимда яхши бажарди”

Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган “Насаф” – “Андижон” (3:0) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов саволларга жавоб берди.

- Йигитлар биринчи бўлимда берилган тактик кўрсатмаларни тўғри бажарди. Ўйиннинг биринчи таймида яхши ўйин кўрсатдик. Бир нечта голли вазиятларни юзага келтирдик. Аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса ярим ҳимоя ва ҳимояда йўл қўйилган хато голга олиб келди. Ҳисоб очилганидан сўнг биз кўпроқ ҳужумга эътибор қаратишга мажбур бўлдик. Шу боис захирадан кетма-кет учта ҳужумчини майдонга туширдик. Аксига олиб бўш ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Бундан “Насаф” жамоаси фойдаланди ва афсуски ҳисоб йирик кўринишга келди.

- “Насаф” жамоаси қарши ҳужумларда жуда кучли ўйин намойиш этади. Бу клубга қарши кўп ҳам очик футбол ўйнаб бўлмайди. Чунки улар бўш ҳудуд бўлиши биланоқ жазолайди. 1:0 ҳисобидан сўнг эса таваккал қилишга мажбур бўлдик.

- Жамоани қабул қилиб олаётганимда чемпионат тақвими “Андижон” учун ноқулай келганини раҳбариятга айтиб, имкон қадар аутсайдерлар қаторидан чиқиб кетишга харакат қилишимизни айтгандим. Тўғриси, мағлубиятдан кейин баҳона изламоқчи эмасман. Раҳбарият бизга қўлдан келганича шароитларни яратиб бермоқда. Мухлисларимиз ҳам ҳоҳ уйда ҳоҳ сафарда бўлсин, бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ишонч билдиришда давом этмоқда. Биз ҳам бунга жавобан астойдил ишлаб, бир мақсад йўлида харакат қиляпмиз.  

- Ёшлар жамоасида иқтидорли футболчилар бор. Аста-секин маҳаллий ёш ўйинчиларни таркибга жалб этиб борамиз. Бу йилла давомида бўладиган жараёндир. Чунки бундай пайтда ўринбосалар сафида юрган футболчини асосий таркибга тжалб этиб, таваккал қилиб бўлмайди. Чунки натижа бундан-да хуник кўриниш олиши ҳам мумкин. Лекин келгусида ёшларга имконият берамиз. Бугунги учрашувда ҳам андижонлик ёшларга ишонч билдирдик. Марказий ярим ҳимоячи Фарҳод Бекмуротов бир неча учрашувлардан буён бошланғич таркибдан ўрин олиб келмоқда. 1995 йилда туғилган Бахтиёр Қосимов эса бугун илк бор бошланғич таркибга киритилди. Менимча Қосимов ёмон таассурот қолдирмади. Ўйинга киришиб кетиш учун харакат қилди. Ҳаммаси унинг ўзига боғлиқ  – дейди Бахтиёр Аъзамович.

“Андижон” матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика