RU

Последние новости

09:55"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосарига 200 миллион евро тўлашга тайёр  0 09:27Флорентино Перес муддатидан аввал президентликдан кетмоқчи  2 09:00Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди  11 08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  3 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  16 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  11 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  6 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  18 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4

Бахтиёр Ашурматов: "Тан оламан бугун "Пахтакор" ғалабага ҳақли эди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Тан оламан бугун "Пахтакор" ғалабага ҳақли эди"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.




"Жуда оғир ўйин ўтказдик. Тан олиш керак "Пахтакор" кўп жабҳада биздан устун бўлди. Афсуски бизнинг жамоа ташаббусга эга бўла олмади, майдонда оғир ҳаракат қилдик. Айниқса иккинчи таймда тўп назоратини бутунлай "Пахтакор"га бериб қўйдик. Шу боис ўйинни ўзгартириш учун Сидиқовни ўрнига иккинчи ҳужумчини тушириб, тактикани ўзгартиришга қарор қилдик. Афсуски биз билан ўйингача майдонга тушмаган Черан тузалиб бугун захирадан ўйинга қўшилиб гол урди. Черан ўзининг маҳоратли футболчи эканини яна бир бор кўрсатди. Тан олиш керак "Пахтакор" бугун ғалабага ҳақлироқ эди. Лекин биз охиригача курашганимиз учун тақдирландик. Учрашув охирида гол урганимизни инобатга оладиган бўлсак, дуранг бизни қониқтирди, лекин "Пахтакор" ғалабага ҳақлироқ эди. Буни мураббий сифатида тан олишим керак", - деди Бахтиёр Ашурматов.

- Қувондиқ Рўзиев ва Жавоҳир Сидиқовнинг алмаштирилишига сабаб нима?

- Рўзиев ёмон ўйнагани учун алмаштрилмади. Шунчаки майдон марказини мустаҳкамлаш мақсадида Раҳматуллаевни туширдик. Сидиқовни ўзгартирилишига сабаб эса, у жароҳат билан ўйнаяпти. Бундан ташқари ўйинни ўз дарвозамиздан узоқлаштириш учун иккинчи ҳужумчини туширдик. Бугун Мурод Холмуҳаммедов ҳам соғлигини таваккал қилиб ўйнаганини ҳам қўшимча қиламан.

- Ислом Абдуллаевнинг ҳолати қандай?

- Умид қиламанки кейинги ўйингача тайёр бўлади. Худодан тезроқ тузалишини сўраймиз. Аммо биздан бошқа дарвозабонлар ҳам бор. Музаффар Абдуллаев ҳам, Нодир Ашурматов ҳам тайёр.

Мўмин Мелиевнинг ўйини бугун унча яхши чиқмагандир. Лекин бугун пенальти ишлади, ҳимоячиларга босим уюштирди, ҳаводаги курашларни ютди. Аммо уч ярим ҳимоячимиз ҳам ҳимояга яқин ўйнагани учун Мўмин ютиб берган тўплар рақибларга тушди ва унинг ўйини кўрмагандир.


Рейтинг: -14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика