RU

Последние новости

12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  0 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  6 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  15 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Пахтакор" жуда кучли. Лекин бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди"

Ўзбекистон кубоги ярим финали доирасидаги "Бунёдкор" - АГМК (1:2) ўртасидаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди.

Бугун мураббийлик фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири бўлди. Чунки мураббий сифатида ҳеч қачон финалга чиқмагандим, жамоа футболчиларнинг кўпчилиги ҳам олдин финалда ўйнашмаган.

Шу сабабли йигитларга бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермаслигини уқтирдим. Бугун охирги жангга чиққандек ўйнашларини айтгандим. Худога шукур футболчилар охиригача курашишди ва ғалабага эришдик.

"Бунёдкор" ўйин олиб бориш бўйича Ўзбекистоннинг етакчи жамоаларидан бири. Бугунги ажойиб ўйин учун ўз футболчиларимга ҳам, рақиб аъзоларига ҳам миннатдорчилик билдириб ўтган бўлардим.

- Ҳисоб 2:0 бўлганида бешинчи ҳимоячини тушурасиз деб кутгандим. Менимча ғалабада айнан шу жиҳат роль ўйнади. Ўша пайтда нима учун бешинчи ҳимоячини тушурмадингиз?

- Тўғри фикр билдирдингиз. Чунки агар бешинчи ҳимоячини туширадиган бўлсам таянч ярим ҳимоячиларидан бирини олишим керак бўларди. Ҳисоб 2:1 бўлганидан кейин катта ҳажмдаги иш бажарган ва чарчаб қолган Жасур Ҳасановнинг ўрнига ҳимоячини тушурдим. Ўйин қўпол хатоларсиз ўтаётганди шу сабабли мен шошмадим. Ниманидир синдириб қўйишдан қўрқиб бешинчи ҳимоячини туширишдан қўрқдим.




- Трифунович АГМКга келганидан бери яхши ўйин намойиш этганини кўрмадик. Айнан нима учун у харид қилинган?

- "Бунёдкор"да ўйнаганидан ҳам охирги ўйнаган клубларида ҳам ўзидан ёмон таассурот қолдирмаганди. Ҳужумчи муаммоси пайдо бўлгач, шошилинч тарзда футболчи қидирдик. Очиғи Филип Райевацни ҳам олмоқчи бўлдик. Бошқа вариант чиқмагани учун Трифуновични жамоага олиб келдик. Биз ундан жуда кўп нарса кутаяпмиз. Лекин келганидан кейин мослашиш жараёни қийин кечди, ундан кейин жароҳат олди.

- Финалда "Пахтакор" билан ўйнайсизлар. Таркиб ва маҳорат бўйича рақиб устунлиги аниқ. Финалга алоҳида ёндошув бўладими ёки ҳозирги тактикадан воз кечмайсизми?

- Бир неча йиллардан буён "Бунёдкор" жамоаси бир хил таркиб билан ўйнаб келмоқда. Шу жиҳатдан бугунги ўйинда ҳам рақиб биздан устун саналганди. Лекин мазкур учрашув барчаси майдонда ҳал бўлишини кўрсатиб берди.

"Пахтакор" жуда кучли жамоа. Бундай имконият ҳар доим ҳам бўлавермайди. Финалда футболчиларда қўшимча куч пайдо бўлиши аниқ. "Пахтакор" билан ҳам худди шундай жанговор ўйин намойиш этамиз деган умиддамиз.

Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Ўйин охирида темпни тушириш учун ўйинчиларимиз томонидан вақт чўзишга ҳаракат бўлган бўлса мухлислардан ва телеэкран қаршисидаги томошабинлардан узр сўраган бўлардим. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика