RU

Последние новости

21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  11 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  1 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  17 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  5 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   90 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6 17:55"Челси" сал кам 100 миллион долларга сотиб олган футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 17:25"Реал" етакчиларидан бирининг келажаги борасида қарор қабул қилди  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  22 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  7

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди"

Ўзбекистон Суперлигаси 15-тури доирасида "Локомотив" - АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қатнашди.

- Натижадан хафамиз. Ҳар бир ўйинда биз максимал даражада очколарни қўлга киритишни истаймиз. Қандай рақиб билан бўлса ҳам очко жамғаришимиз керак. Ўйинга келадиган бўлсак, бутун учрашув давомида "Локомотив"нинг устунлиги сезилиб турди. Агарда омад бироз биз томонда бўлганида дурангга эга чиқар эдик. Гол урганимиздан кейин тезкор жавоб қабул қилиб олганимиз бизга руҳий томондан ёмон таъсир қилди.

Раҳбарият томонидан олдимизга кучли олтиликка кириш вазифаси қўйилган. Буни ҳеч ким ўзгартиргани йўқ. Бу учун максимал даражада ҳаракат қилишимиз керак. Футболда мақсадсиз ўйнашнинг қизиғи йўқ. АГМК олдиндан чиройли ўйин кўрсатиб, юқори мақсадлар қўядиган жамоа. Шу боисдан кучли олтиликка киришимиз даркор.

Трансферлар? Барибир мавсум ёки давралар оралиғида ҳар бир жамоада ўзгаришлар бўлади. Бизда ҳам шундай. Жамоада рақобатни кучайтиришимиз керак. Лекин биз ўзимиз истаган футболчини таркибга қўшиб олишимиз қийин бўлади. Чунки футболчиларда ўз клублари билан шартномалари бор. Иккинчи даврада рақобатбардош жамоа тузишга интиламиз.

Ўзим ҳимоячи бўлганман. Мухлисларга жангавор футбол ёқади. Стандартларга ҳам эътибор берамиз. Жангавор ўйин кўрсатмасак, мухлисларни стадионларга қайтариш қийинчилик туғдиради. Йигитларга учрашувдан олдин айтиб ўтгандим: бутун ўйин давомида ҳимояланиб бўлмайди, тўпга эгалик қилиш керак. Бироқ барчаси биз ўйлагандек кўриниш олмади. "Локомотив" тўп билан кўпроқ бўлди. Шу боисдан тўпсиз жамоа анчагина қийналди.

Молиявий томондан имкониятларимиз яхши, барчаси жойида. Камчиликлар йўқ, шу боисдан раҳбариятга раҳмат айтаман. Энди биз шундай эътиборга муносиб равишда натижалар билан жавоб беришимиз керак.

Қайдномага кам ўйинчи киришининг сабаби - футболчиларнинг камлиги. Бир неча футболчиларимиз жамоадан кетган, жароҳат олган, дисквалификацияда.

Тўрт кун давомида йигитлар дам олишади. Кейинчалик 19 июнда Белорусга учиб кетамиз. У ерда 3та ўртоқлик ўйинида қатнашамиз.

Лутфулла Тўраев Малайзия жамоасига ўтиши керак эди. Бироқ у жамоада қолди. Энди у биз билан иккинчи даврани ҳам ўтказади.

Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга раҳмат айтаман. Энди жамоани кучайтириб, уларнинг қўллаб-қувватлашига мос ўйин кўрсатамиз.

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика