RU

Последние новости

10:05Мареска "Бавария" билан ўйиндаги ҳакамликни танқид қилди  1 09:40Рустам Турдимуродов: "Сурхон" ҳеч қайси жамоадан кам эмаслигини исботлаймиз"   2 09:20Here we go! Жозе Моуринью "Бенфика" таклифини қабул қилди  5 08:50Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳамма ўз хатосини билади"   0 08:20Суперлига. "Пахтакор" сўнгги бор Ғузорда қачон ғалаба қозонган?  3 07:55Факт. "Машъал" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин  1 07:25Суперлига. Бугун 22-турга старт берилади   0 07:00"Бургутлар" ОЧЛ-2да юришини бошлади. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувидан галерея   1 02:44ОЧЛ 2. Роналдусиз "Ал Насср" Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига жавобсиз бешта гол урди  7 02:38Туркия. Шомуродов ассист берган ўйинда "Истанбул Башакшеҳир" "Фотиҳ Карагюмрук"ни мағлубиятга учратди  5 02:05ЕЧЛ. "Бавария" Мюнхенда "Челси"ни мағлубиятга учратди  35 02:05ЕЧЛ. "Ливерпуль" охирги дақиқалардаги гол эвазига камбэк қилаёзган "Атлетико"ни таслим этди. ПСЖ ва "Интер" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди  30 00:53"Реал"нинг Хёйсенни четлатилиши бўйича берган апелляцияси рад этилди  1 00:30ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" 0:0  12 23:54ОЧЛ 2. Эроннинг "Истиқлол" клуби "Ал Васл"га ўта йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Ўзбек футболчилари қайдномада йўқ эди  3

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз"

Трансферлар ойнаси вақтида Суперлиганинг барча жамоалари қайноқ ҳаридларни амалга оширишмоқда.

"Қўқон-1912" жамоаси ҳам ёзги трансферлар ойнасида бир нечта футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилгани тайин. Эшитишимизга қараганда клуб "Пахтакор" футболчилари Асадбек Собиржонов ва Жавоҳир Сиддиқовга қизиқиш билдирган. Бу қай даражада ҳақиқатга яқин? Бу борада жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга юзландик.

"Ҳозирча трансферларда фаол эмасмиз. Жамоамиздан Отабек Ҳайдаров, Суҳроб Нуруллоев, Шодиёр Ҳожиматовлар кетишди. "Нефтчи"дан ижарага олинган Ҳожиматов биринчи даврада кам ўйин амалиётига эга бўлгани учун жамоасига қайтди. Биринчи даврани "Андижон"да ўтказган Ислом Абдуллаев жамоамизга қайтди. Лекин, "Андижон" клуби иккинчи даврада посбонимизни яна ижарага олмоқчи. Бу ерда иқтидорли дарвозабонни хоҳиш ва истагига қараймиз. Ислом жамоамизда қолса дарвозабонлар орасида рақобат кучаяди. Ким кучлироқ бўлса, ўша асосий таркибдан ўрин олади. 

Тўғри, трансферлар вақтида жамоамизга таклиф қилишни истаган футболчиларимиз бор. Лекин, катта трансферлар қилмаймиз ва жамоамиздаги йигитларга ишонишда давом этамиз. Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз, турнир жадвалида яхши ўринларни олиш учун охиригача кураш олиб борамиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика