RU

Последние новости

21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 0:1 (матнли трансляция)  58 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  13 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  2 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  0 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   22 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  10

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларимиз бугунги каби ўйнашса, юқори ўринлар учун кураша оламиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Футболчиларимиз бугунги каби ўйнашса, юқори ўринлар учун кураша оламиз"

Coca-Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Металлург" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Авваломбор, Ўзбекистон халқини ва барча футбол мухлисларини Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан табриклайман. Ҳамиша мухлисларимиз соғ-саломат бўлишсин, биз уларни ғалабалар билан хурсанд этишда давом этайлик. Ўйиннинг шиддати ва футболчиларнинг якка курашлардаги ҳаракатлари боис бугунги ўйиндан мамнунман. Аввалги турларда бугунги каби шиддатли ўйинни кўрмагандик. Йигитларга раҳмат айтаман. Ҳимоя чизиғимиз вакиллари ва жамоа дарвозабони ҳаракатлари эвазига ғалабани сақлаб қола олдик.

- Биринчи бўлимда жамоангиз яхши ўйин кўрсатди, лекин иккинчи бўлимда ташаббус рақиб томонига ўтиб кетди. Буни қандай изохлайсиз?

- Тўғри айтдингиз, биринчи бўлимда сермаҳсуллик кўрсатдик, жанговор ўйин бўлди. Қувондиқ Рўзиевни энди мана асли ўйинига гувоҳ бўлдик. У укамдек йигит. Жавоҳир Сидиқов иккиси майдон марказини тўлалигича ушлаб беришди. Билолхон Тошмирзаев ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди. Футболчиларимиз бугунги каби ўйин намойиш этишса, биз бемалол юқори ўринлар учун кураша оламиз. 

- Мурод Холмуҳаммедовнинг жароҳати қанчалик жиддий? Кубок учрашувларидаги мақсадлар ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Мурод Холмуҳаммедовда аввалдан жароҳат бор эди. Шундай бўлса ҳам у жамоага ёрдам бериш учун майдонга тушди. Унинг соғлиги биз учун муҳим. Унинг қарори учун олқишлайман. Шифокорлар кўригидан сўнг ҳаммаси маълум бўлади. 

Кубок ўйинлари ҳақида ўтган йилги натижаларимиз бизга ҳам ёқмаган. Биз бу ўйинларда охиригача курашамиз. Кейинги босқич ҳақида жиддий ўйлаймиз. Мақсадимиз - камида финалгача бориш.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика