RU

Последние новости

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  0 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйинга қўрқоқ тактика танладик" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Бугунги ўйинга қўрқоқ тактика танладик"

Coca-Cola Суперлиганинг 11-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Насаф" учрашувидан мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ўйин ҳақида

- Гапнинг очиғи, бугун футболчиларимиз ютқазмади. Биз бугун тан олиш керак, қўрқоқ тактика танладик. Бу мураббийлар штабининг хатоси бўлди. "Насаф" биринчи бўлимда ҳар томонлама биздан устунлик қилди. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилдик, ўйинимиз шунга яраша кучайди. Ўйинни қутқариш охиригача ҳаракат қилдик. Чунки биз мухлисларимиз учун ҳам ҳаракат қилишимиз керак эди. Иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинимиз биринчи бўлимдаги нурсиз ўйинимиз учун мухлисларимиз олдида озгина ўзимизни оқладик деб ўйлайман. Афсуски ҳаракатларимиз ҳеч бўлмаса дуранг учун ҳам етарли бўлмади.

- Пенальти белгиланган вазият ҳақида фикрингиз қандай?


- Мен олдин ҳам ўзимнинг фикримни айтганман, VAR тизимига бутунлай қаршиман. Биз ҳам хатога йўл қўйишимиз мумкин, ҳакамлар ҳам хато қилади. Бизда худди шунга ўхшаган вазият бўлганида VAR тизимига эътибор ҳам қилинмади. Ҳимояда хатога йўл қўйдик, керакмас жойда жарима ишладик. “Насаф" каби жамоалар билан ўйинда 0:2 ҳисоби бу жуда катта устунлик. Шунга қарамасдан ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилдик, ўзгартириб ҳам олдик. Афсуски биз дуранга ҳам эришолмадик.

Мен ҳакамлар пенальти борасида қўпол хатога йўл қўйди деб ўйламайман. Лекин 3:0 ютқазаётганимизда 8 дақиқа қўшади. Бугун дарвозабон Умиджон Эргашевга ёрдам кўрсатиш учун 7 дақиқа ўйин тўхтаб турди. 5 тадан 10 футболчи алмашди. Ўтган гал матбуот анжуманида "Қўқон-1912" ўйин темпини туширади деган савол қўйилди. Ҳар бир жамоа ғалабани ушлаб қолиш учун майдонда вақт чўзиб ётибди. Бугунги ўйинга камида 12 дақиқа қўшиш керак эди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рўзиқул Бердиев кучли мураббий, ундан кўп нарсани ўрганса бўлади.

Бизни олдинда АГМК жамоасига қарши ўйин кутиб турибди. Меҳмонда нисбатан осонроқ ўйнаяпмиз, бу жамоа билан тенгма-тенг кураш олиб борамиз деб ўйлайман.

- Бугунги ўйинда марказий ҳимоячи Иван Йосович марказга яқинроқ ўйнади, бу нима билан боғлиқ?


- Ўтган ўйинда "Локомотив" билан Мурод Холмуҳаммедов, Бобур Акбаровлар жуда яхши ўйин ўтказишди. Йосович 4 сариқ карточкаси борлиги туфайли ўйинни ўтказиб юборди. Афсус, Ойбек Рустамов ҳам сариқ карточкалар туфайли бугунги ўйинга туша олмади. Биз тактик схемани ўзгартирмасдан Рустамов ўрнига Йосовични қўйдик. Бу қарор ўзини оқламади, хатомизни тан оламиз.

- Ўзгаришларни биринчи бўлимнинг ўзида амалга оширишнинг имкони йўқмиди?


- Биринчи бўлимда бунга имкон бор эди. Лекин Сардор Азимовни мажбуран ўзгартирдик. Агар биринчи бўлимда яна бир ўзгариш қилганимизда, захира учун фақатгина битта имкониятимиз қолар эди. Захира имкониятини сақлаб қолиш учун шундай қарорга келдик.

- Трансферлар ойнаси очилган вақтда жамоага янги футболчилар келиши мумкинми?


- Трансферлар ойнаси вақтида кимдир келади деб аниқ айта олмайман. Албатта, кўз олдимизга олган футболчилар бор, лекин аниқ эмас. Ҳозирги вақтда жамоани янада кучайтириш ниятингиз бўлса, сиз трансферни амалга оширишингиз керак.



Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика