RU

Последние новости

17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  1 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  6 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  0 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  2 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  5 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  6 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  3

Бахтиёр Ашурматов: "Йигитларни рўзадор бўлгани учун кучи йўқ дея олмаймиз" Новости

Бахтиёр Ашурматов: "Йигитларни рўзадор бўлгани учун кучи йўқ дея олмаймиз"

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Металлург" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманида ўз фикрларини билдирди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйинни стадиондан томоша қилиш учун келган мухлисларни тушуниб турибман. Улар биздан ғалаба кутишганди. Афсуски бугун мағлубиятга учрадик.

Шуни айтиш мумкин, бугун йигитлар учрашувнинг охирига қадар ғалаба учун курашишди. Омад биз томонда бўлмади. "Металлург" жамоаси сўнги дақиқаларда юзага келган имкониятдан фойдаланиб гол уриб кетди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман. Биз эса кейинги ўйинларга жиддий тайёргарлик кўриб, вазиятни тўғрилашимиз зарур. Бугун мағлубиятга учраган бўлсак ҳам йигитларга катта эътироз билдиришим қийин. Чунки бугун ғалабага ҳақли эдик, лекин омад биз томонда бўлмади.

- Жамоангиз 3 та ўйиндан буён уйда ғалаба қозона олмади. Бунга мухлислар яхши қўллаб-қувватламаётгани сабабми?


- Йўқ, нега? Мухлислар бизни жуда яхши қўллаб-қувватлашмоқда. Улар бизни тинимсиз олдинга чорлашмоқда. Биз юзага келаётган вазиятлардан унумли фойдалана олмаганимиз бизга қимматга тушаяпти.

- Мўмин Мелиевда куч етишмагандек кўринди, бугун у рўзадор эдими?


- Жамоамизда фақат Мўмин Мелиев эмас, бир нечта футболчилар рўза тутганди. Биз йигитларни рўзадор бўлгани учун кучи йўқ дея олмаймиз. Улар бугун катта ҳажмдаги ишни бажаришди, охиригача курашишди. Мелиев ҳам бир нечта вазиятлар яратди, рақиб ҳимоясига хавф солди. Афсуски айтиб ўтганимдек вазиятдан фойдалана олмаслик бизга панд бераяпти. Уни бугун суст ўйнади ёки курашмади деб айта олмайман.

- Кубок ўйинларидаги мақсад қандай?


- Очиғи бу футбол, бешафқат ўйин эканлигини бугун кўрдинглар. Бугун биринчи бўлимда мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Жамоамиз олдида ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш мақсади қўйилган. Шу сабабли биз чемпионат ёки кубок доирасидаги ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг: -9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика