RU

Последние новости

12:55Бугун Эронда чемпион номи аниқланади. Машарипов ёки Ўрунов олтин медаль олиши мумкин  3 12:45Муҳаммадали Ўринбоев: "Катта ниятларимдан бири – "Манчестер Сити" жамоасига қўшилиш"  5 11:58ЕЧЛ финали учун тахминий таркиблар эълон қилинди  3 11:32Беҳруз Шайдулов Ўзбекистон чемпионатидаги дебют голини урди  1 11:00Анчелотти Хавининг истеъфосига муносабат билдирди  16 10:33Мавсум якунлари бўйича Goal нашри ТОП-5 лига ўйинчиларидан иборат рамзий терма жамоани тузди  4 10:07«Арсенал» топ ҳужумчи билан шартнома тузмоқчи  3 09:59Катанец келган, "Сурхон" ғалаба қозонган ва асабий Бошкович қизил олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  5 09:40Евро-2024 да Италия терма жамоасининг сардори ким бўлиши маълум  3 09:14Қозоғистон терма жамоасининг янги бош мураббийи маълум. Унинг йиллик маоши 1,2 миллион евро  11 08:47Аббосбек Файзуллаев қайси чемпионатда ўйнаш истаги борлигини маълум қилди  13 08:20Роналду навбатдаги финалдаги мағлубиятдан сўнг кўз ёшларини тўхтата олмади  70 07:54Бугун финал! «Реал Мадрид» — «Боруссия»  26 07:32Суперлига. Бугун "Нефтчи" Тошкентда меҳмон бўлади   9 06:30Қирол кубоги финал. "Ал Ҳилол" - "Ал Насср" 1:1 (Пенальтилар 5:4)  1

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида Новости

Бахтиёр Ашурматов — Аббосбек Файзуллаев, Ҳиндистон билан ўйин ва Хожиакбар Алижонов ҳақида

"Тезкор Студия"да Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ футболчилари, таниқли журналистлар билан суҳбатлар давом этади.

Кеча жонли эфирда Ўзбекистон терма жамоаси билан 2та Осиё Кубогида қатнашган, кўплаб учрашувларда майдонга тушган Бахтиёр Ашурматов меҳмон бўлди ва фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Ҳиндистон билан ўйинга келадиган бўлсак, Хожиакбар Алижоновнинг сафдан чиқиши катта йўқотиш ҳисобланади. Хожиакбар Алижонов сўнгги пайтларда Ўзбекистоннинг энг кучли ўнг қанот ҳимоячиларидан бири, деб ўйлайман. Қайси ўйинчини қўйсак ҳам ҳозирги даражасида ўйнаши қийин. Бу позицияни беркитиб бериши мумкин. Лекин у ҳимоя ва ҳужумда зарбалари, узатмалари билан ажралиб туради. Бу Ҳиндистон билан ўйинга таъсир қилиши мумкин. 

Таркибда ўзгаришлар бўлиши аниқ. Фикримча, ўйин услубимиз ўзгармайди. Алижоновнинг ўрнида Сурия билан ўйиннинг иккинчи бўлимидан келиб чиқсак, мураббий Фарруҳ Сайфиевни қўйиш эҳтимоли кўпроқ. Чап томонда Шерзод Насруллаевни кўрамиз. 3та марказий ҳимоячи қолади, чунки Сурия кўп ҳужум қилмаган бўлсада, ҳимоячиларимиз яхши савияда ўйин кўрсатишди. Остон Ўруновнинг ҳужумда иши юришмаганини кўрсак, Сергеев ёки Абдихолиқовнинг тушиши эҳтимоли катта. Менимча кўпроқ Сергеев асосий таркибда ўйинни бошласа керак. Остон Ўрунов эса ярим ҳимояда, ўз позициясида ҳаракат қилиши мумкин. 

Аббосбек Файзуллаевни ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг энг креатив, энг тезкор ва ўйинни ўз қўлига оладиган футболчиси, деб биламан. Лекин терма жамоа мураббийи вазиятни яхшироқ билади. Кўпчилик қатори Аббосбек Файзуллевнинг асосий таркибда бўлмаётгани мени ҳам ажаблантирмоқда, чунки Россия чемпионатида бундай савияда ўйин кўрсатиш ҳаммага ҳам эмас. Аввал ҳам яхши савияда ўйнаётганди. ЦСКА таркибида эса ўйинини янада кучайтира олди. Россия чемпионатини яхши биламан, у ерда кўпроқ жисмоний куч талаб қилинади. Шунга қарамай ўзини кўрсата оляпти. Россия чемпионатининг энг омадли трансфери, деб бежиз айтилмаяпти. Файзуллаев таркибга қўйилса тўғрироқ бўларди. Тўғри Машарипов терма жамоанинг етакчи футболчиларидан бири. Мураббий уни захирага оладими ёки йўқ, буни айта аниқ олмайман. Остон ўз позициясида нисбатан кучли ўйин кўрсатишидан келиб чиқсак, мураббийда танлов имконияти бор. Ўйлайманки, Сречко Катанец терма жамоа учун тўғри қарорни қабул қилади",- дейди Бахтиёр Ашурматов.


Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика