"Бавария" ушбу қишда Френки де Йонг билан шартнома имзоламоқчи
23 янв 2022 18:51
Новости
"Бавария" ушбу қишда Френки де Йонг билан шартнома имзоламоқчи
"Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг "Бавария" қизиқишлари доирасига тушиб қолди.
Мюнхен клуби 24 ёшли нидерландиялик футболчи билан шартнома имзолаш учун барча кучини ишга солади. Де Йонг "Бавария"га ушбу қишки трансфер ойнасида керак. Шундай экан, кейинги ҳафта хавбек учун ҳал қилувчи бўлади.
"Бавария" вакиллари қизиқаётганликларини кўрсатиш учун ўйинчининг агенти билан алоқага чиқишди. Аммо, де Йонг билан шартнома имзолаш ҳозир амалга ошмаса, мюнхенликлар буни ёзда қилишга уриниб кўришади.
Шу билан бирга, "Бавария" ва "Барселона" ўртасида кескин муносабатлар мавжуд. Олдинроқ, Лапорта Германия клубининг Педрига бўлган қизиқишидан ғазаблангани айтилган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии