"Бавария" Нюбелни қайтаришни режалаштиргани йўқ
08 ноя 2022 17:17
Новости
Дарвозабон Александр Нюбель 2023 йил "Бавария"га қайтмайди. Мюнхен клуби спорт директори Ҳасан Салиҳамижич дарвозабонни яна ижарага беришни ўйламоқда, деб хабар берди "Sky Sports".
26 ёшли Нюбель "Монако"да ижара асосида ўйнаяпти ва агар у Мануэль Нойернинг ўринбосари бўлишда давом этса, "Бавария" билан янги шартнома имзолашни истамаяпти.
Нюбелнинг Мюнхен клуби билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Тransfermarkt портали дарвозабонни 10 миллион еврога баҳоламоқда.
Нюбель ушбу мавсум "Монако" сафида барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 30 та гол ўтказиб юборди ва 6 та ўйинни "қуруқ" ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии