RU

Последние новости

21:58"Марсел" ЛЧга тўғридан-тўғри йўлланма олган тақдирда Лапортни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб қишда "Ал Насср" ҳимоячисини қўлга киритишга ҳаракат қилди  0 21:33Гути "Барса"нинг ҳимоядаги муаммолари ҳақида: "У деярли йил давомида олов билан ўйнашди. Ҳужум қилиш ва гол уриш ажойиб, аммо EЧЛ финалига чиқишни истаган жамоа жуда кам гол ўтказиши керак"  4 21:10Агуэро собиқ жамоадошларидан рамзий терма жамоа тузди  3 21:00Факт. "Хоразм" ўз тарихида Наманганда ғалаба қозонмаган   3 20:46Ачербининг ҳикояси фильмга арзийди: у 11 йил олдин саратон касаллигини енгди, энди эса "Интер"ни Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди  5 20:37Педри: "Марчиняк билан бундай ҳолат илк бор юз бераётгани йўқ. Баҳсли вазиятларнинг барчаси "Интер" фойдасига ҳал қилинди"  12 20:15Аморим МЮ ҳақида: "Бу мавсум сўнгги 50 йилдаги энг ёмони бўлди"  1 20:01Дэвид Бекхэм: "Ҳеч кимни Месси билан таққослаб бўлмайди, лекин Ямал унга энг яқини. Ишонаманки, бир кун у Лео билан тенглаша олади"  15 19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  6 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  26 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  8 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  3 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  5 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  5

"Бавария" кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба нималагини билмай келмоқда Новости

"Бавария" кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба нималагини билмай келмоқда

Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси ЕЧЛ плей-офф ўйинларида охирги марта сафарда 2014 йилда ғалаба қозонганди.


"Арсенал" билан бўлиб ўтган 2014 йил, 19 февралдаги ЕЧЛ нимчорак ўйинида Гвардиола шогирдлари 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.
Бу ғалаба Пепнинг "Бавария"га келганидан кейин ЕЧЛ плей-офф ўйинларининг сафардаги биринчи ва охирги ғалабаси бўлди. Шундан сўнг Гвардиола бошқарувида "Бавария" ушбу босқичда меҳмондаги бирорта учрашувда ғалаба қозонолмай келмоқда.
Бу серия "Атлетико"га қарши кечган Мадриддаги беллашувдан сўнг 8тага етди.

Хосеп Гвардиоланинг "Бавария" билан ЕЧЛ плей-офф учрашувларининг сафардаги натижалари:

2013/2014 мавсум
Чорак финал.

"Манчестер Юнайтед" - "Бавария" 1:1
Ярим финал.
"Реал" - "Бавария" 1:0

2014/2015 мавсум
Нимчорак финал.

"Шахтёр" - "Бавария" 0:0
Чорак финал.
"Порту" - "Бавария" 3:1
Ярим финал.
"Барселона" - "Бавария" 3:0

2015/2016 мавсум
Нимчорак финал.

"Ювентус" - "Бавария" 2:2
Чорак финал.
"Бенфика" - "Бавария" 2:2
Ярим финал.
"Атлетико" - "Бавария" 1:0

Шуни қайд этиш лозимки, "Бавария" жамоаси кетма-кет икки мавсумдирки ярим финалга қадар етиб келиб, айнан шу босқичда ўз юришини тўхтатмоқда. Бу сафардаги ярим финал ўйинларининг биринчисида ҳам "Бавария" яна Испанияда, испан мураббийи қўли остида шу юрт жамоаси томонидан мағлуб этилди. Жавоб баҳсида "Бавария" вазиятни ўз томонига оғдириб олиш имкониятига эга.



Мюнхенликлар Пеп Гвардиола бошқаруви остида ЕЧЛ ярим финаллардаги иштироклари орқали ҳам мақтана олишмайди. Испан мутахассиси билан ҳозирга қадар ўйналган 5та ярим финал ўйинининг тўрттасида имконият рақибга бой берилган. Фақатгина ўтган йилги "Барселона"га қарши кечган Мюнхендаги учрашувда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Аммо ба ғалаба уларни финалга йўл олишларига етарли бўлмаган.

Ушбу мавсум якунлангач "Бавария" бош мураббийи сифатида ишлаб келаётган Гвардиола "Манчестер Сити"га йўл олади ва мюнхенликларни Карло Анчелотти қабул қилиб олади.

Уч мавсум давомида мюнхенликларни бошқариб келган дунёнинг энг қиммат маош олувчи мураббийи "Бавария" билан ЕЧЛ плей-офф учрашувларининг сафардаги ўйинида атига бир марта ғалаба қозонди. Жамоа "Атлетико" тўсиғидан ўтиб олса ҳам эндиликда бу кўрсаткични тўғирлаш учун Пепга имконият йўқ. Чунки финал нейтрал майдонда ўтказилади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика