RU

Последние новости

23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  7 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  3

«Бавария» чемпион, бошқа ким ҳам бўларди? Барчасига Ковач айбдор-ми? Новости

«Бавария» чемпион, бошқа ким ҳам бўларди? Барчасига Ковач айбдор-ми?

«Қуруқ футбол» ёки кетма-кет 8-чемпионлик…

«Бавария» ҳукмронлиги ҳеч қачон тугамайдигандек кўринмоқда. Асосий қаҳрамон албатта - Ханс Дитер Флик. Ноябрдаги 1:5 маглубиятидан кейин Ковачнинг ўрнини эгаллаган ва ўша заҳотиёқ «Боруссия Дортмунд»ни 4:0 ҳисобида янчиб ташлаган Флик «Бавария» футболчиларининг бир-бирининг ўрнини босиши бўйича чемпионга айлантириб бўлди. Аммо, айримларнинг фикрича Бундеслигани ТОПлар ичида энг зерикарлисига ҳам айлантириб бўлди.



Тўғри-да. Охирги 8 йилда 8-маротаба чемпион, бунинг нимаси қизиқ? Мана АПЛ бу футбол. Ла Лигага қаранг – ана буни томоша деса бўлади. Шу ҳам чемпионатми… дейдиганлар кўп албатта. Ҳаттоки, корона кризиси давомида куришга ҳеч вақоси қолмаган айрим футболсеварларнинг томоғидан Бундеслига ўтмади.

Аммо, ҳакикий «қуруқ футбол» севарлар жимгина Бундеслигага содиқлигича қолаверади. У фақат ва фақат ҳақиқий футбол ҳақида. Шоу эмас, бизнес эмас, шоу бизнес ҳам эмас – қуруқ футбол. Аммо, ҳозирги замонда қуруқ футболнинг кимга қизиғи бор?!

Левандовскининг эса асосий қаҳрамонлиги унинг урган голлари эмас, (31 ёшли поляк 40та ўйинда 46та гол урди) бир эмас 7та позицияда ўзини бемалол ҳис қила олишида.



«Олтин туп» бордию Левандовскига берилса ҳеч ҳам ҳайрон бўлишнинг ҳожати қолмайди. Энг даҳшатли пайтларда, кризис авжида арвоҳ ўйинлар билан бўлса-да, чемпионатни қайтаришга журъат этган Бундеслига бундай эътирофга жуда ҳам лойиқ.

Шундай дейману, аммо яна ўша овозларни эшитаман: «Бавария» чемпион, бошқа ким ҳам бўларди? Энсангиз қотса котаверсин, азиз Ла Лигачилар, ҳаққингиз бор… Ким билсин, балки «Бавария»ни «ўлдириб» Бундеслигани «тирилтираётган» Ковач қолганида ҳаммаси бошқача бўлармиди…




Матлуба Мустаева

Берлин, Германия.

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика