"Бавария" 65 миллион еврога АПЛдан футболчи сотиб оляпти
01 сен 2023 15:33
Новости
"Бавария" 65 миллион еврога АПЛдан футболчи сотиб оляпти
"Бавария" ва "Фулхэм" Жоау Пальинья трансфери бўйича келишувга эришди.
"Sky Sport" журналисти Флориан Плеттенбергнинг хабар беришича, мюнхенликлар 28 ёшли Португалия термаси таянч ярим ҳимоячиси учун тахминан 65 миллион евро тўлаб беришади.
Пальинья "Бавария" билан 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекади.
Бироқ ушбу келишув расмийлаштирилишидан аввал инглизлар марказий зонага футболчи топиб олиши керак бўлади.
Ўтган мавсум Жоау "Фулхэм" сафидаги 40 ўйинда 4 та гол урди ва 14 та сариқ карточка ишлаб олди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии