"Барселона" Юмтити билан шартномани узайтирмоқчи, аммо МЮ туфайли иш қийинлашмоқда
15 фев 2018 18:12
Новости
"Барселона" Юмтити билан шартномани узайтирмоқчи, аммо МЮ туфайли иш қийинлашмоқда
Аввалига Юмтити келишувни узайтиришга қарши эмас эди, бу ҳақда унинг агенти Каталония клубига маълум ҳам қилган. Юмтитининг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунига етади ва томонлар битимни яна 5 мавсумга узайтиришни кўриб чиқишмоқда. "Барселона" раҳбарияти Юмтити билан музокараларни келаси мавсумнинг ўртасида бошламоқчи эди, бироқ футболчига бир нечта Европа клуби қизиқа бошлаганидан сўнг, испан гранди воқеалар ривожини тезлаштирмоқчи. Масалан, у қишда "Манчестер Юнайтед"дан таклиф олди. Манкунианлар унга йиллик маоши 6 млн. евро бўлган битим таклиф қилишди, Юмтитининг айни дамдаги маоши анча паст. "Барселона" маошни оширишга тайёр, бироқ "Манчестер Юнайтед" таклифлари кўк-анорранглиларникидан анча фойдалироқ.
Комментарии