RU

Последние новости

18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  2 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  18 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1 16:39"Бавария" Зидан Мюнхенда муваффақиятга эриша олишига шубҳа қилмоқда  3 16:15Люка Эрнандес Евро-2024ни ўтказиб юборади  3 15:51Юрген Клопп Муҳаммад Салаҳ билан тортишиб қолгани ҳақида: "Биз гаплашиб олдик, барчаси ҳал"  5 15:32Куртуа мавсумнинг муҳим учрашувларида "Реал"га ёрдам бериши мумкин  1 15:05Тимур Кападзеда иккинчи финал. Бу Ўзбекистон терма жамоаларининг нечaнчи финали?  31 14:46"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти  10 14:24"Ньюкасл" ҳимоячиси учун мавсум якунланди  1 14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  4

"Барселона" учун янги муаммо Новости

"Барселона" учун янги муаммо

"Болтон" клуби Маркос Алонсо трансфери бўйича масалага аралашишга қарор қилди.

Англиянинг "Болтон" футбол клуби "Унион Адарве" сингари ўтган ёз испаниялик футболчини сотиб олишда "Барселона" баъзи қонунларни бузганлиги бўйича ФИФАга ариза топширди. Ҳар икки клуб "Барса" Маркос Алонсони қўлга киритиши трансфер ва футболчини тарбиялаганлик учун маълум миқдорда суммага ҳақли эканликларини таъкидлашмоқда. ФИФА ҳар икки томон фикр ва иддаоларини тинглаб улгурган ва энди қарор қабул қилади. 

Хабарингиз бўлса керак, ФИФАда шундай тизим борки, унга кўра, трансфер суммасидан маълум фоизи ўйинчини 12 ёшлигидан кейинги даврда тарбиялашда иштирок этган клубларга йўналтирилиши зарур. Маркос Алонсо асосан "Реал" академиясида таҳсил олган, лекин у шу билан бирга "Унион Адарве" ҳамда кейинроқ, 19 ёшида, "Болтон" сафида ҳам тўп тепган. 

"Болтон" эса "Унион Адарве"дан ўрнак олган ҳолда ФИФАга ариза йўллаган. Алонсо 2010 - 2013 йиллар давомида, ҳали 19га кирмай, айнан инглизлар сафида ҳаракат қилгани туфайли, "Болтон" ўз улушларини талаб қилишмоқда. 

ФИФА ҳар икки томон вакиллари келтирган факт ва иддаоларни тинглаб улгурган. Эндиликда ташкилот якуний қарор чиқариши кутилмоқда. 

Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика