"Барселона" Тринкауни 30 млн еврога сотиши мумкин. Ўйинчига АПЛ клублари қизиқмоқда
21 июн 2021 08:24
Новости
"Барселона" Тринкауни 30 млн еврога сотиши мумкин. Ўйинчига АПЛ клублари қизиқмоқда
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Франсишку Тринкау ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин.
Каталонияликлар ҳали ҳам 21 ёшли португалиялик футболчини қадрли актив сифатида билишади, аммо Серхио Агуэро ва Мемфис Депайнинг келиши ҳужум чизиғидаги рақобатни ошириб юборади ва ўйинчи клубдан кетиши мумкин.
"Барселона" Тринкау билан 21 миллион евро эвазига шартнома имзолаган эди, "Брага"га шунингдек 9 млнга баҳоланган форвард Абель Руис йўл олган эди.
Ўтган йили "Барса" уни 40 млнга сотмаганди, ҳозир эса Каталония клуби Англия клублари қизиқишларига сабаб бўлаётган футболчини 30 миллиондан камига сотмайди.
Тринкау ўтган мавсум Ла Лига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии