“Барселона“ қай ҳолатда Маркус Решфорд билан шартнома имзолаши маълум
31 мая 10:47
Новости
“Барселона“ қай ҳолатда Маркус Решфорд билан шартнома имзолаши маълум
“Барселона“ “Манчестер Юнайтед“ ҳужумчиси Маркус Решфордни сотиб олиш варианти устида ишламоқда.
Бу ҳақда Sport.es хабар бермоқда.
Манбага кўра, каталонияликлар 27 ёшли футболчига қизиқиш билдираётганига қарамай, улар “қизил иблислар“ сўраганидек, унинг учун 40 миллион евро тўлашга тайёр эмаслар. Аммо агар манкунианликлар уни сотиб олиш банди билан ижарага беришга рози бўлса, Каталония клуби Рашфорд билан шартнома имзолаши мумкин. “Барселона“ футболчининг ижараси учун 5-10 миллион евро тўлашга тайёр. Шунингдек, амалдаги Испания чемпионлари футболчининг маошини маълум қисмини тўлашмоқчи.
Маркус Решфорднинг «Манчестер Юнайтед»даги маоши мавсумига 10 миллион еврони ташкил қилади, аммо қанот ҳужумчиси испан грандига ўтиш учун уни пасайтиришга тайёрлигини маълум қилган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии