"Барселона" Нидерландия ФФга 4-5 млн евро тўлайди
18 авг 2020 23:20
Новости
"Барселона" Нидерландия ФФга 4-5 млн евро тўлайди
Роналд Куманни бош мураббий этиб тайинлаш учун "Барселона" Нидерландия футбол федерациясига товон пулини тўлаши керак.
"La Vanguardia" хабарига кўра, келишувда мутахассиснинг шартномаси бузиладиган бўлса, клуб федерация ҳисобига 4-5 млн евро пул ўтказиб бериши керак бўлади.
Аслини олганда бу суммани Куманнинг ўзи тўлаши керак, лекин мутахассис "Барселона"га кўпроқ керак бўлмоқда.
Бир неча ҳужжатларни расмийлаштириб олганидан кейин "Барселона" мутахассисни оммага таништиришни режалаштирмоқда. Унинг таништирув маросими 20 август куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии