"Барселона" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилди
21 авг 2019 11:28
Новости
"Барселона" Неймар фамилияси ёзилган либосларни буюртма қилди
"Барселона" Неймар билан шартнома имзолашга тайёр.
Каталония клуби ПСЖ билан бразилиялик ўйинчи борасида музокаралар олиб бормоқда, аммо битимнинг якуний қисми ҳақида хабар қилинмаяпти.
Шунга қарамасдан, "кўк-анорранглилар" Неймарнинг намойишига ҳозирлик кўришмоқда ва 27 ёшли форвард фамилияси туширилган либослар учун буюртма беришди.
Неймарнинг ўзи эса "Барселона" мухлисларига видеомурожаат қилди, мурожаат трансфер якунланганидан сўнг эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар ПСЖга "Барселона"дан 222 миллион евро эвазига ўтган эди ва дунёнинг энг қиммат ўйинчисига айланган эди.
Неймар якунланган мавсум ПСЖ сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 23та гол ва 13та ассистга эришган.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии