"Барселона" Мессига рад этиб бўлмас шартнома таклиф қилишга тайёр
09 мар 2020 13:30
Новости
"Барселона" Мессига рад этиб бўлмас шартнома таклиф қилишга тайёр
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 2023 йилга қадар клубда қолиши мумкин.
Каталония клуби 32 ёшли Аргентина терма жамоаси форварди билан шартномани узайтирмоқчи ва унга йиллик 50 миллион евро маош тўламоқчи. Хабар қилинишича, ўйинчи ва "Барселона" ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Олдинроқ, Лионель Месси Ла Лиганинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси деб топилган эди.
Ҳужумчи жорий мавсум Испания чемпионатида 21та ўйинда майдонга тушиб, 18та гол уришга эришди.
Комментарии