"Барселона" Маскеранога учта шарт эълон қилди
13 дек 2017 11:22
Новости
"Барселона" Маскеранога учта шарт эълон қилди
"Барселона" раҳбарияти ҳимоячи Хавьер Маскеранога битимни бекор қилиш учун учта шарт эълон қилди.
Футболчи клубини ўзгартириш учун жароҳат олган Самуэль Юмтитининг сафга қайтишини кутиши, "Барселона" эса унинг ўрнига футболчи топиши керак. Бундан ташқари, Хитой жамоаси Маскерано учун таклиф қилаётган маблағ Каталония клубини қониқтирмаяпти. Хитойликлар аргентиналик учун 5-6 млн. евро тўламоқчи. Маълумотларга кўра, кўк-анорранглилар 33 ёшли футболчи учун камида 10 млн. евро олмоқчи.
Олдинроқ, Маскерано "Барселона" сафида аввалги ролини ижро этмаётганини айтган эди. Футболчи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.
Маскеранонинг "Барселона" билан шартномаси 2019 йилнинг ёзида якунига етади.
Комментарии