Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди
24 авг 2025 12:12
Новости
Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди
Бугун "Интер Майами" МЛСда аутсайдер "Ди-Си Юнайтед" билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.
"Интер Майами" бош мураббийи Хавьер Маскерано дурангга изоҳ берар экан, Лео Месси ва Жорди Альбанинг учрашувда қатнашмагани ҳақида гапирди.
"41 ўйин ўтказдик, шу сабабли бошқаларга ҳам имконият бермоқчиман. Бизга тўлиқ таркиб керак, шу сабабли бу қарор табиий бўлди ва якунда барчасига амин бўлдим.
Захирадан ўйинга қўшилган Луис Суарес, Серджи Бускетс, Родриго Де Поль, Бальтасар Родригес каби футболчилар жамоага ёрдам беришди. Агарда ўйиннинг бошиданоқ интенсив ўйин намойиш қилганимизда, балки, ғалаба қозонардик", - деди Маскерано.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Комментарии