"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди
05 дек 15:08
Новости
"Барселона" "Ливерпул"нинг трансфер нишонини мерсисайдликлар бурни остидан тортиб олди
"Барселона" ўз таркибини "Кристал Пэлас" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Марк Гехи билан кучайтиришга қарор қилди.
"TEAMtalk" хабарига кўра, Каталония гранди сўнгги икки ҳафта ичида Гехи вакиллари билан икки марта боғланиб, ҳимоячи учун расмий таклиф билан чиққан.
"Барселона" "Ливерпул"нинг Гехи билан келаси ёзда шартнома имзолаш ниятидан яхши хабардор, аммо улар фаол ҳаракат қилмоқда ва январь ойидаёқ инглиз футболчиси билан дастлабки музокараларни бошлашга тайёр.
"Кристал Пэлас" келаси ёзда сардорини текинга йўқотиши мумкин, аммо агар ҳимоячи бу қишда шартнома имзоласа, "Барселона" 20 миллион евро тўлайди.
Марк ушбу мавсум "Кристал Пэлас" сафида 22 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Ҳимоячининг клуб билан амалдаги битими 2026 йилнинг ёзигача амал қилади.
Похожие новости
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Комментарии