"Барселона" "Лидс" ҳужумчиси Рафиньянинг агенти билан музокараларни бошлади
23 мар 2022 13:11
Новости
"Барселона" "Лидс" ҳужумчиси Рафиньянинг агенти билан музокараларни бошлади
"Барселона" "Лидс" ҳужумчиси Рафинья Диаснинг трансфери борасида музокараларни бошлади.
Рафиньянинг Англия клуби билан тузган шартномасида 70 миллион евро миқдоридаги товон пули ёзилган, аммо "Барселона" бу юқори деб ҳисобламоқда, шу сабаб яхшироқ шартлар бўйича келишишга ҳаракат қилмоқда.
Қайд этиш керакки, 25 ёшли ўйинчининг агенти "кўк-анорранглилар" собиқ ўйинчиси Деку ҳисобланади.
Рафинья "Лидс" таркибида 2020 йилнинг октябридан бери ўйнайди. Бразилияликнинг клуб билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Форвард жорий мавсум АПЛ доирасидаги 27та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии