"Барселона" Феликс бўйича музокараларни давом эттириши мумкин
01 авг 2023 17:00
Новости
"Барселона" Феликс бўйича музокараларни давом эттириши мумкин
"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс фаолиятини "Барселона"да давом эттириш эҳтимоли бор.
Бу ҳақда "Sport" хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, каталонияликлар франциялик вингер Усмон Дембеленинг кетиш эҳтимоли туфайли Феликс бўйича музокараларни давом эттириши мумкин.
Феликс 2019 йилдан буён "Атлетико" таркибида ҳаракат қилмоқда. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
У 2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида ижара асосида "Челси"да ўйнади. Футболчи шу йилнинг июль ойида "Барселона"га ўтишни орзу қилаётганини айтган эди.
Комментарии