"Барселона" Европа топ-клубларини ПСЖга қарши бирлашишга чақирмоқда
01 авг 2017 12:09
Новости
"Барселона" Европа топ-клубларини ПСЖга қарши бирлашишга чақирмоқда
Маълумотларга кўра, Каталония клуби сўнгги кунларда "Бавария" ва "Ювентус" вакиллари билан боғланишган ва улардан ижобий жавоб олишга эришишган.
Кўк-анорранглиларнинг мақсади ҳужумчи Неймарнинг парижликлар сафига ўтаётгани туфайли Европанинг кучли жамоаларини ПСЖдан ажратиб қўйиш. Олдинроқ, ОАВда бразилиялик 2 август куни ПСЖ футболчиси сифатида таништирилиши эълон қилинган эди. Тахминларга кўра, Неймар францияликлардан катта миқдорда пул олиб, ўз трансферини ўзи сотиб олади ва эркин агент сифатида ПСЖга ўтиши мумкин.
Шундай йўл билан ПСЖ молиявий фэйр-плей қоидасини бузмаслиги мумкин.
Шу билан бирга футболчи ПСЖга ўтганидан сўнг, Qatar Sports Investments компанияси билан шартнома тузади ва 5 йил ичида 300 млн. еврога эга бўлади.
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии