"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади
28 окт 2020 02:02
Новости
"Барселона" Бартомеунинг истеъфоси ҳақидаги хабарларни тасдиқлади
"Барселона" президенти Жозеп Бартомеу ўз лавозимини тарк этяпти.
Каталон клуби матбуот хизмати Бартомеу директорлар кенгаши билан бирга истеъфога чиқаётганини тасдиқлади. Кеча ўтказилган матбуот-анжумани пайтида Бартомеу истеъфога чиқмаслигини айтган эди.
Таъкидланишича, тегишли қарор "Барса" раҳбарларининг бугунги учрашувидан кейин қабул қилинган.
Бартомеу сўнгги йилларда клубдаги фаолияти учун мунтазам танқид қилинаётган эди. Хусусан, ёзда "Барселона"ни тарк этмоқчи бўлган жамоа сардори Лионель Месси ҳам бир неча бор Бартомеунинг ишидан норозилигини билдирди.
Комментарии