"Барса" яна молиявий муаммолар гирдобида: клуб Ямални сақлаб қолиш учун Араухони сотишга мажбур
04 апр 18:14
Новости
"Барса" яна молиявий муаммолар гирдобида: клуб Ямални сақлаб қолиш учун Араухони сотишга мажбур
Дани Ольмо ва Пау Викторнинг рўйхатдан ўтказилиши ҳамда 1:1 ҳисобида молиявий ф'йр-плей қоидасининг йўқлиги "Барселона"ни қийин аҳволга солиб қўйди.
Бу ҳақда "Relovo" хабар тарқатди.
Каталонияликлар икки футболчини рўйхатдан ўтказиш учун Ламин Ямаль ва Войцех Шенснининг шартномаларини кечиктиришга мажбур бўлиши мумкин. Агар 30 июнгача клуб ҳисоблари тузатилмаса, "Барселона" бу мажбуриятларни бажариш учун акцияларини ёки футболчиларини сотиши керак бўлади.
Сотиш учун асосий номзод – Рональд Араухо. Уругвайлик футболчига бир қанча клублар, жумладан, Италиянинг "Ювентус" ва Англиянинг "Ливерпуль" клублари қизиқиш билдирмоқда. Аввалроқ у "Барселона" билан шартномасини 2031 йилгача узайтирган эди.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии