"Барса" Депай ва Гарсияни Ла Лига учун рўйхатдан ўтказди. Бу Пике сабаб амалга ошди
14 авг 2021 16:06
Новости
"Барса" Депай ва Гарсияни Ла Лига учун рўйхатдан ўтказди. Бу Пике сабаб амалга ошди
"Барселона" Мемфис Депай, Эрик Гарсия ва Рей Манайни Ла Лигадаги иштирок учун расман рўйхатдан ўтказди.
"Кўк-анорранглилар"нинг расмий сайти қайд этишича, бу ҳимоячи Жерар Пике сабаб амалга ошди: жамоа сардорларидан бири маошини "жиддий" тарзда қисқартирди.
"Барса" шунингдек Сержи Бускетс ва Жорди Альба билан уларни маошни клубнинг ҳолатига кўра мослаштириш учун музокараларни давом эттирмоқда. Икки ўйинчи ҳам ҳамкорлик қилишга тайёр.
Шундай экан, Депай, Гарсия ва Манай Ла Лиганинг илк тур доирасидаги "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндаёқ ҳаракат қилиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии