БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади
23 фев 00:45
Новости
БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади
БАА Про лигаси 17-тур доирасидаги "Бани Яс" — "Ал Айн" ўйини бўлиб ўтди.
Мезбонлар сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Отабек Шукуров ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ ҳаракат қилди. Ҳамюртимиз 37-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.
Баҳс 2:3 ҳисобида якунланди. Барча голлар иккинчи бўлимда урилди. 81-дақиқада "Бани Яс" ҳужумчиси Жоау Виктор майдондан четлатилди, 6 дақиқа эса "Ал Айн" Ал Ҳуссини Раҳимининг голи билан уч очкони қўлга киритди.
"Ал Айн" чемпионатда 17 ўйиндан сўнг 41 очко билан етакчилик қилмоқда, шунча очко жамғарган, аммо ушбу турдаги ўйинини энди ўтказадиган "Шабаб Ал Аҳли" иккинчи ўринда кетмоқда. "Бани Яс" эса 16 ўйинда 11 очко билан сўнгги, 14-ўринни банд этиб турибди.


Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Комментарии