Бангладеш терма жамоасининг 11 футболчиси коронавирусга чалинди
08 авг 2020 11:59
Новости
Бангладеш терма жамоасининг 11 футболчиси коронавирусга чалинди
Бангладеш терма жамоаси аъзолари навбатдаги йиғин олдидан COVID-19га тест топширишди.
Таҳлил натижалари чиққач 11 нафар футболчининг коронавирусга чалингани маълум бўлди. Англиялик мураббий Жэйми Дэй 36 футболчини терма жамоага таклиф этиб, йиғин ўтказишни мақсад қилганди.
- "Қизиғи шундаки, токи тест топширмагунча ҳеч қайси футболчида каксаллик белгилари кўринмаётганди", - дейди Бангладеш футбол федерацияси бош котиби Абу Найиим Шоҳаг. Йиғиндан кўзланган мақсад, ЖЧ-2022 саралаш босқичига тайёргарликни давом эттириш.
Бангладеш терма жамоаси навбатдаги расмий ўйинларини Афғонистон, Қатар, Ҳиндистон ва Уммонга қарши ўтказади.
Похожие новости
12:15
"Олимпик" U-19 мураббийи Дониёр Усмонов: "Йигитлар тўғри йўлда эканлигимизни кўрсатиб беришди"
0
Комментарии