RU

Последние новости

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  0 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  126 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди Новости

Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Динамо" – ОКМК баҳси якунига етди.

Суперлига

19-тур

"Динамо" – ОКМК 1:0

Самарқанд. "Динамо" стадиони. 19:00

Гол: Анвар Ҳожимирзаев (Маҳмуд Маҳамаджонов) 47' 

Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Ислом Азимов, Акмал Гиясов

Захира ҳаками: Дилшод Аҳмедов

Назоратчи: Владислав Сейтлин

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Дилдора Рустамова

Комиссар: Маъмур Султонов

"Динамо": 27.Эдем Неманов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Ратиньо, 8.Санжар Қодирқулов (16.Ричард Фрайдей, 70), 10.Анвар Ҳожимирзаев (9.Миржаҳон Мираҳмадов, 85), 18.Олександр Кучеренко, 20.Жалолиддин Жумабоев, 21.Жаҳонгир Абдусаломов (88.Марко Станоевич, 64), 25.Ойбек Ўрмонжонов (23.Беҳрузбек Облақулов, 70), 55.Дмитрий Плетнёв, 77.Маҳмуд Маҳамаджонов.

Захира: 13.Равшан Ягудин, 4.Акбар Абдирасулов, 14.Баҳодир Насимов, 15.Мақсудхўжа Аълохўжаев, 22.Улуғбек Абдуллаев.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 2.Акрам Комилов (16.Наоки Сенага, 63), 4.Миржамол Қосимов (99.Асадбек Собиржонов, 63), 5.Гиорги Папава, 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдор Бегимов, 83), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Рубен Санчес, 18.Иброҳим Йўлдошев (77.Нодир Абдураззоқов, 52), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Ажак Риак (8.Азиз Холмуродов, 52).

Захира: 88.Ҳамидулло Абдунабиев, 17.Сардор Мирзаев, 19.Аҳмадулло Муқимжонов, 30.Аброр Саримсоқов.

Огоҳлантириш: Миржамол Қосимов (57).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! 

90+4. Ууух! Собиржоновнинг кучли зарбасига сал аниқлик етишмади.

90+3. Маҳмуд Маҳамаджоновнинг тўп йўқотишидан сўнг Холмуродов ичкарига пас узатишга уринди, аммо Ўрозов бунга қаршилик қилди. 

90. Иккинчи таймга 7 дақиқа қўшилди. 

88. Ууух! Облақулов бир ҳимоячини ортда қолдириб, яхши позицияга чиқиб борди ва шериги Фрайдейга пас бермасдан, тўпни ҳимоячига қарата тепди. 

87. Собиржонов тўп учун кураш чоғида Ўрозовга нисбатан қоидани бузди.

85. "Динамо"да ўзгариш: Ҳожимирзаев ўз ўрнини Мираҳмадовга бўшатиб берди. 

83. ОКМКда алмаштириш: Аҳмадалиев ўрнига Бегимов майдонга тушди. 

80. "Динамо" мухлислари – "Оқ армия" жамоадан яна битта гол сўрамоқда. 

76. Абдураззоқов жарима майдончаси ичида Маҳамаджонов билан туртилди. "Динамо" вакили пенальти сўрамоқда. Ҳакам эса "йўқ" деди.

74. Облақулов ҳимоячи билан курашда йиқилди ва ётган ҳолда дарвоза томон зарба йўллади. Тўп Илёсовнинг қўлларида. 

72. Зарба! Холмуродовнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўпни Неманов илиб олди. 

70. "Динамо"да 2 та алмаштириш: Ўрмонжонов ўрнига Облақулов, Қодирқулов ўрнига Фрайдей туширилди. 

69. "Динамо" аъзоси Жумабоевга тиббий ёрдам кўрсатилди. Футболчилар вазиятдан унумли фойдаланиб, сув ҳўплаб олмоқда. 

67. Зарба! Ҳожимирзаевнинг пасидан сўнг Ўрмонжонов олдинга интилди ва тўпни чапга қайирган ҳолда зарба йўллади, Илёсов ўз ўрнида! 

64. "Динамо"да ўзгариш: Абдусаломов ўрнига Станоевич учрашувни давом эттиради. 

63. ОКМКда 2 та алмаштириш: Қосимов ўрнига Собиржонов, Комилов ўрнига Сенага баҳсга қўшилди. 

62. Қосимовнинг ичкарига ошириб берган тўпи Кучеренко томонидан майдон ташқарисига чиқариб юборилди. 

61. Жумабоев жарима майдончаси ичига ёриб кираётган Ғиёсовни йиқитди. 

59. Тўхтахўжаевнинг яхши узатмасидан кейин Холмуродов тўпни тўхтатди, бироқ ҳимоячи қаршилигига учради. "Динамо" вакили тўпни узоқлаштирди. 

57. Қосимов Ратиньога нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди. 

56. Ууух! Қосимовнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Ўлмасалиев яқин масофадан дарвозага кирита олмади. 

52. ОКМКда 2 та ўзгариш: Риак ўрнига Холмуродов, Йўлдошев ўрнига Абдураззоқов майдонга тушди. 

51. "Динамо" голдан сўнг "гиперфаол" режимини ёқди. Кетма-кет босим уюштирилаётгани учун ОКМК ҳимоячилари жуда қийналмоқда. 

49. Гол VAR томонидан ўрганиб чиқилди ва ҳисобга олинди. 

47. ГОЛ! Ҳимоячи Йўлдошев тўпни тўхтата олмагани оқибатида у Ҳожимирзаевга қадар етиб келди ва ҳужумчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, дарвоза бурчакгини нишонга олди – 1:0!  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим тугади. Ҳозирча ҳисоб очилмади. Танаффус! 

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди. 

43. Ўрмонжонов ҳимоячилар амалга оширган узун пасдан сўнг тўп томон интилди, бироқ Илёсов дарвозани тарк этган ҳолда тўпни "аут"га тепиб юборди. 

39. Тўхтахўжаев катта тезликда югуриб келиб, Абдусаломовга нисбатан қўпол ўйнади, ҳакам ҳуштаги чалинди. 

37. Зарбаа! Ратиньо жамоадоши билан паслашиб, ичкарига кириб борди ва чап оёқда дарвозани пойлашга ҳаракат қилди, ноаниқ. 

33. Зарбааа Ажак Риааак! Жанубий суданлик ҳужумчи мезбонлар ҳимоячисининг "совғаси"дан унумли фойдалана олмади. Жумабоев адашиб унга пас берганди, ҳужумчи чамаси 14 метрдан ноаниқ зарба берди. 

31. Ууух! Санчеснинг пасидан сўнг Ғиёсов яқин масофадан кучли зарба йўллади, Неманов зарбани бартараф этди! 

28. Зарбаа! Ратиньонинг узоқдан берган зарбаси сал ноаниқ кўриниш олди.  

28. Қосимов Ратиньони йиқитгани учун жарима зарбаси белгиланди. 

25. Ууух! Хуршид Ғиёсов бирга-бир ҳолатга чиқиб бориб, ерлатиб ўнг томонга зарба берди, бироқ Неманов самарқандликларни голдан қутқарди! Аммо ён ҳакам байроқчасини кўтариб, офсайд борлигини ҳам кўрсатди. 

22. Зарбаа! Ўрмонжоновнинг узатмасидан кейин Жумабоев бош билан зарба йўллади, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 

21. Анвар Ҳожимирзаев жарима майдончаси ичига ёриб кирди, аммо сўнгги лаҳзада Комилов жамоаси жонига ора кириб, тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. 

18. Зарбааа! Ўрмонжонов амалга оширган бурчак зарбасидан сўнг тўп Ўрозовга етиб келди, у боши билан Қодирқуловга пас берди, унинг яқин масофадан берган зарбасига эса аниқлик етишмади.  

17. Миржамол Қосимовнинг ичкарига ошириб берган тўпи зарбага айланиб кетди, аммо барибир йўналиш нотўғри бўлди.

16. Мезбонлар тўпни назоратда ушлаб туриб, ҳужумда имконият изламоқда. 

13. Қосимов майдон марказига яқин ҳудудда Плетнёвга нисбатан қоидани бузди. 

11. Қодирқулов ортдан туриб Аҳмадалиевга нисбатан қўполлик ишлатди. 

10. Санчес тўп учун кураш вақтида Маҳамаджоновни йиқитди. 

8. Ўрозов узун пас орқали жарима майдончаси ичидаги Маҳамаджоновни тўп билан таъминлади, у эса тўпни ҳужумчига узатди. Шу пайтда офсайд борлиги эълон қилинди. 

6. Эътиборлиси, бугун ОКМК ҳужум марказида Ажак Риак ҳаракат қилмоқда. У узоқ вақт асосий таркибда тушмаганди. Шунингдек, захирада бир неча йил жароҳатини даволаган Сардор Мирзаев бор. 

4. Зарба! Маҳмуд Маҳамаджонов олис масофадан чап оёқда дарвозани нишонга олишга уринди, ерлатиб берилган зарба сал ноаниқ кетди.  

1. Ўйин бошланди! 

- Учрашув 19:00 да бошланади. 

Рейтинг: +6   

Комментарии

-1   
17 авг 10:15:14
mirabzal
динамага бугунам хакам ёрдам берган буса кере динама хакамла камандаси пахтакор билан уйинда 2та тоза пеналтини бермади барбир динама мавсуми 6 йуки 7чи уринда тугатади миржалол акли етмаптиде юутишга уртамиёна динами абрам хитрий человек
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика