RU

Последние новости

01:16Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария"дан 10та гол қабул қилган "Окленд Сити" "Бенфика" билан ўйинда ҳам кўп гол ўтказиб юборди  6 01:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. Жексон туғилган кунида 4 дақиқадаёқ қизил карточка олган ўйинда "Челси" мағлубиятга учради  11 00:58Асрор Алиқулов: "Айрим футболчиларимиз Суперлига даражасига тайёр эмас"  1 00:38Виртц бу рейтингда учинчи бўлди  1 00:08Рўзиқул Бердиев: "Ёзда камида 2-3 футболчини олиб келамиз"  1 23:49Виталий Левченко: "Бухоро" ўзига муносиб бўлмаган жойда"  11 23:28Расман: "Ливерпуль" Виртцни 136 млн эвазига сотиб олди  12 23:12"Бухоро" ёрдамчи мураббийи: "Ҳакам нега футболчиларимизни сўкади? Ҳакамнинг "Нефтчи"га ёрдам бериши шарт эмасди"  14 22:47ПСЖ "Борнмут"га 55 млн таклиф қилди ва рад жавобини олди  0 22:25Саудия Арабистони клублари Фермин Лопесга қизиқиш билдирмоқда. "Бавария" ҳам футболчини ўз сафида кўрмоқчи  3 22:00Суперлига. "Нефтчи" "Бухоро" устидан қийин ғалабага эришди  35 22:00Суперлига. Ғузорда кечган воҳа дербисида "Насаф" "Машъал"дан устун келди  49 21:25"Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги Суперкубок ўйини қачон ўтказилиши аниқ  4 21:06Онанага харидор чиқди. МЮ дарвозабонга ўринбосар топиб қўйган  1 20:45"Вулверхэмптон" 25 миллион евролик трансферни амалга оширди  0

Баҳром Ҳайдаров: “Фарғона футболи шарафини муносиб ҳимоя қилиш устивор вазифамиз” Новости

Баҳром Ҳайдаров: “Фарғона футболи шарафини муносиб ҳимоя қилиш устивор вазифамиз”

Жорий йилнинг 26 мартидан 1 апрелига қадар Қарши шаҳрида “Баркамол Авлод-2017” спорт мусобақасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди.

Спортнинг турли йўналишларида ўз имкониятларини ишга солаётган ёш спортчилар орасида Фарғона терма жамоаси вакиллари ҳам қизғин рақобат олиб боришмоқда. Қувонарли тарафи, спортнинг футбол тури бўйича саралашда иштирок этаётган Фарғона жамоаси Қаршида бўлиб ўтган босқичда муваффақиятли иштирок этиб Жиззах шаҳрида бўлиб ўтадиган финал босқичига йўл олди. Мусобақада фарғоналик ёш футболчиларга бошчилик қилган тажрибали мутахассис, бугунги кунда “Нефтчи” ёшлар жамоасида бош мураббий сифатида фаолият кўрсатаётган Баҳром Ҳайдаров “Нефтчи” футбол клубининг матбуот хизмати вакилларига турнир борасидаги ўз фикрларини тақдим этди.

– “Биринчи ўринда Фарғона терма жамоаси билан “Баркамол Авлод-2017” турнирининг финал босқичига йўл олганимиздан хурсандмиз. Умуман олганда Жиззахдаги  босқичга йўлланма олиш вазифаси осон кечмади. Турнирдан аввал вилоят раҳбарлари томонидан бизга мусобақанинг финал босқичига чиқиш вазифаси юклатилган эди, – деб гап бошлади Ҳайдаров

ТУРНИР ҲАҚИДА

Мусобақада мамлакимизнинг 14 та жамоаси иштирок этди. Республика миққиёсида бўлиб ўтадиган мана шундай турнирларга иштирокчилар турли-хил мақсад ва вазифалар билан ташриф буюришади. Бироқ бу сафар Қаршидаги ўйинларда деярли барча терма жамоалар финал ўйинлари бўлиб ўтадиган босқичга йўлланма олиш учун кураш олиб боришди. Бу эса ўз-ўзидан юқори рақобатни юзага келтирди. Ўйинларни кўзатиб шундай хулосага келдимки, турнирга келган барча жамоалар унга жиддий муносабатда ёндошгандилар. Чунки хар бир терма жамоага барча ўйинларни ғалаба билан якунлаб финал чиптасига эгалик қилиш вазифаси топширилганди.  Шунингдек бизга ҳам. Турнир борасида яна фикр билдирадиган бўлсам, ушбу мусобақа селекционерлар учун катта футбол бозорига айланди. Чунки у ерда  18-19 ёшдаги юқори истеъдодли футболчилар кўплаб топиларди. Биз ҳам имкон қадар турнирдаги бошқа ўйинларни кузатиб бориб, бир қатор иқтидорларни кўз остимизга олиб қўйдик. Шу қатори Олий лига клубларининг селекционер мутахассилари турнирни диққат билан кузатиб боришди. Мамлакатимизнинг турли нуқталаридан келган жамоалар таркибида юқори маҳоратли ўйинчилар талайгина бўлди. Ўзбекистон Олий лигаси, Ёшлар лигаси ва Биринчи лига баҳсларида мунтазам ўйнаб келаётган ёш шу билан биргаликда ўзига яраша тажрибага эга футболчилар ўртасидиги рақобат ҳам қизғин тус олди. Ҳакамлик борасида ҳам ижобий фикрларни айтишим мумкин. Ўйинларда ҳакамлар жуда холисона ишлашди. Ҳакамлик меъёри нормал бўлган ҳолда футбол биринчи ўринга чиқади. Тенг ва ҳалол кураш кечган беллашувда ҳақиқий ўйин бўлади.

ГУРУҲ ЎЙИНЛАРИ ҲАҚИДА

Мусобақада Фарғона терма жамоаси “D” гуруҳидан ўрин эгаллади. Гуруҳда бизга Тошкент, Сурхондарё ва Навоий термалари рақиблик қилди. Гарчи гуруҳнинг барча ўйинларида ғалаба қозонган бўлсакда гуруҳ беллашувлари жуда оғир ва машаққатли кечди. Чунки мусобақа регламентига кўра, гуруҳдаги 3 та ўйинимизни хар куни ўтказдик, яъни бир кун ҳам дам олишсиз гуруҳ учрашувларида иштирок этдик. Яна бир қийинчилик тарафи, турнир қайдномасига умумий 14 нафар футболчини киритиш буйича ҳам регламент банди мавжуд эди. Заҳиранинг қисқа эканлиги барибир ўз таъсирини ўтказди. Бироқ шунга қарамасдан ҳам йигитларнинг тайёргарлиги яхши эканлиги ва ўйинга, муваффақиятга бўлган муносабати ҳамда интилиши хар баҳсда уларга қўшимча далда бўлди. Шунингдек ёшлар билан ишлаш борасида яхшигина тажрибага эга Хушбек Қосимов ва делегация раҳбари Тоҳир ака Кападзелар турнир давомида хар тарафлама ёрдам бериб боришди. Якунда эса ҳақли равишда биринчи ўрин билан гуруҳдан чиқдик. Гуруҳдан чиққанимиздан сўнг Андижон термасига рўбаро келдик. Бу ўйин эса ҳал қилувчи аҳамият касб этарди. Андижонликлар қарши ўйин ҳам осон бўлмади. Шукурки, беллашув бизнинг фойдамизга ҳал бўлди. Термамиз таркибида “Нефтчи”дан 9 нафар, “Ёзёвон-Лочинлари” ва “Цементчи” клублари бир қатор маҳоратли ёшлар жамоамиз шарафини ҳимоя қилишди. Энди бизни Жиззахда ҳал қилувчи синовлар кутмоқда. Сўнгги босқичда ҳам муваффиятли иштирок этиб бош мақсадимизга эришишга жиддий бел боғлаганмиз. Бу борада ўз шогирдларимга ишонаман. Яна шуни таъкидлашни истардимки, Фарғона футболи шарафини муносиб ҳимоя қилиш устивор вазифамиз ҳисобланади, – деди Баҳром Ҳайдаров

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика