Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"
21 ноя 22:38
Новости
Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"
- Умумий фикр билдирадиган бўлсам, "Динамо" жамоасини бутун Ўзбекистон билади: улар барча рақибларга қарши тўпни ушлаб туриб, комбинацион футбол намойиш қилишни яхши кўради ва шунга мос ўйинчилари ҳам бор. Шу сабабли биз зич ҳимояланишимиз шарт эди. Ўйлайманки, буни эплай олдик. Медаллар учун курашаётган "Динамо" учун бугун 3 очко сув ва ҳаводек зарур эди. Уларда медаллар ҳал бўладиган учрашувлар қоляпти. Шу сабабли улар бу ўйинда катта босим қилишини олдиндан билардик. Йигитларга катта раҳмат айтаман, улар бу босимга чидай олишди. "Динамо"да кўп вазиятлар бўлди. Ғалаба қозонсак ҳам бўларди-ю, лекин етакчи майдонида, айниқса, чиройли ўйин кўрсатадиган жамоага қарши сафарда дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг. Энди қолганларини тахлил қилиб чиққандан кейин фикр билдириш мумкин. Бироқ умуман олганда бир очко олганимиз биз учун яхши натижа бўлди.
- Фарғона Ҳокими "Қўқон-1912"га келаси йили медаллар олиш вазифасини қўйганини ўқидик. Бу борада маълумотингиз борми? Келаси йили жамоа кучайтириладими?
- Учрашув бўлди. Биз Фарғона билан бир вилоят жамоасимиз. Кундан-кунга жамоалар ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда. Вилоят Ҳокими бизга иштиёқ бериб, келаси йили совринлар ютадиган жамоа тузилишини, бу борада ёрдам беришини айтди ва вазифа қўйди. 2 йилдан буён биз ривожланиш жараёнидамиз. Эътибор берган бўлсангиз, таркибнинг катта қисми асосан Про-лигада ўйнаган футболчилар. Уларни секинлик билан кучайтириб боряпмиз. Мухлислар ҳам мутахассислар ҳам жамоамиз юқорига интилаётганини кўряпти деб ўйлайман. Футбол рақобатдан иборат. Агарда олдимизга вазифа қўйилмаса ҳам биз кучайишга, бошқалар билан рақобат қилишга ҳаракат қиламиз. Таркибга янги футболчиларни олиб келамизми ёки ушбу футболчиларни кучайтирамизми, буни вақт кўрсатади. Агарда булардан кучли футболчилар топа олсак, уларни таркибга жалб қиламиз. Вазифа ҳар бир жамоада бор. Ҳозир биз вазифамизни тўлиқ бажарганимиз йўқ. Расман "Қўқон-1912" Суперлигада қолди деган гапни ўқигандан кейингина бўшашиш мумкин. Унгача бўшашиш йўқ. Олдимизда "Сўғдиёна" билан ўйин кутиб турибди. Ҳар бир жамоа 11таликка тушиб олишга ҳаракат қилмоқда. Шу сабабли олдимиздаги бир ўйинга катта эътибор қаратилган. Барибир режалар тузиб боряпмиз, аммо кўп нарса ўша ўйиндан кейин ҳал бўлади.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Комментарии