RU

Последние новости

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  38 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  4 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  63 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Баҳодир Насимов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги мақсади кучли учликка кириш" Новости

Баҳодир Насимов: "Сўғдиёна"нинг бу йилги мақсади кучли учликка кириш"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубига мавсум олдидан келиб қўшилган Баҳодир Насимов билан қисқа интервью ташкил этдик.

- Баҳодир ака, "Сўғдиёна" жамоасига хуш келибсиз! Ўтган мавсум "Навбаҳор" ва "Динамо"да ўйнадингиз. Мавсум якунлангач "Сўғдиёна" сафига келиб қўшилдингиз. "Сўғдиёна"ни танлашингизга нима сабабчи бўлди?
- "Сўғдиёна" жамоаси ўтган мавсумда яхши натижалар қайд этди. Чемпионатда 4-ўринни қўлга киритди. Бу йилги мақсади кучли учликка кириш. Жамоа бош мураббийи Улуғбек Бақоев мени жамоага таклиф қилди. Шу боис ҳам Жиззахга келдим.

- Жамоа билан бир йиллик шартнома туздингиз. Кейинги мавсум ҳам фаолиятингизни шу жамоада давом эттириш ният борми?
- Яхши натижаларга эришиш насиб қилса ва яна клубдан шартномани узайтиришга таклиф тушса қоламан жамоада.

- Биламизки, "Сўғдиёна" жамоасида яхши савиядаги ҳужумчилар мавжуд. Улар билан рақобат қай даражада кечади ва асосий таркибга кириш ҳақида айтсангиз...
- Бу футбол. Ҳужумчиларни биламиз ким кўп гол урса ўша футболчи ўйнайди. Жамоада аввало ким кучли бўлса шу футболчи асосий таркибда ўйнаши керак деб ҳисоблайман.


Оғабек Самисов тайёрлади


Рейтинг: -3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика