RU

Последние новости

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  1 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  6 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  103 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли" Новости

Баҳодир Насимов: "Корея биринчи лигаси Ўзбекистон олий лигасидан кучли"

Ушбу мавсумни Жанубий Корея биринчи лигасида ўтказган самарқандлик ҳужумчи Баҳодир Насимов "Футбол Экспресс" газетасига берган интервьюсида иккала давлат футболи ўртасидаги фарқларга бироз тўхталиб ўтди.

Маълумот учун, Насимов бу мавсум "Ансан Гринерс" таркибида фаолият олиб борди. Унинг жамоаси биринчиликни 9-ўринда тугатди. 

- "Кореяда ўйин то ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинмагунча давом этади. Ҳамма охиригача курашади. Гарчи мен у ерда биринчи лигада ўйнаган бўлсам ҳам, Корея биринчи лигаси ўзимизнинг олий лигадан кучли. Яқинда стадионга бориб "Динамо" - "Нефтчи" учрашувини кузатдим ва шу ўйинни кўриб Кореяда ҳатто биринчи лига биздан анча кучли эканига яна бир карра амин бўлдим", - дея айтиб ўтди Насимов. 

- "Жанубий Кореяда футболга бўлган эътибор ва муносабат умуман бошқача. Машғулотлар орасида ҳам фарқ катта. У ерда ташкилотчилик, матбуотнинг футболни ёритиши, хуллас барчаси юқори даражада. Кореяда биринчи лига билан "К" лига ўртасидаги фарқ унчалик катта эмас. Жамоалар кучи ҳам бир-бирига анча яқин". 

- "Бундан ташқари, у ерда машғулотлар зўр ўтади. Жамоа билан икки ярим ё уч соат шуғулланасиз. Футболчиларга доим бир хил тарзда оғир юкламалар берилади. Мен шунча футбол ўйнаб қайси жамоаларда тўп тепган бўлсам, ўйиндан эртаси кун албатта енгил машғулот ўтказилган. Лекин Кореяда унақамас. Бугун ўйнадингизми, эртага яна ҳеч нарса бўлмагандек оғир машқларни бажариб кетаверасиз. Мана шуларни кўриб ҳам Жанубий Корея нима учун доим жаҳон чемпионатига чиқишини ўзим учун тушуниб олдим". 

Рейтинг: +50   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика