RU

Последние новости

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  84 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонда футболни бошқаришни такомиллаштириш мавзусида диссертация ёқлади Новости

Баҳодир Мирзаев Ўзбекистонда футболни бошқаришни такомиллаштириш мавзусида диссертация ёқлади

Олмалиқнинг АГМК футбол клуби бош директори лавозимида ишлаб келаётган Баҳодир Мирзаев куни кеча мамлакатимиз футболи учун аҳамиятли бўлган мавзудаги илмий ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Жисмоний тарбия ва спорт менежменти йўналишида ёзилган диссертациянинг мавзуси тўлиқ тарзда "Ўзбекистонда профессионал футболни ривожлантиришда бошқарув механизмини такомиллаштириш" деб номланади.

Баҳодир Мирзаевга мазкур ишда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Болтабоев Маҳмуджон Рустамович илмий раҳбарлиқ қилди.

Ушбу диссертацияда қатор долзарб масалалар кўтарилган бўлиб, юртимизда профессионал футболни ривожлантиришда замонавий бошқарув стратегияларини ишлаб чиқиш ва самарали бошқарув механизмини амалиётда қўллаш бўйича бир қанча илмий тавсиялар берилган.

АГМК бош директорининг диссертациясида футболнинг бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича Ғарбий Европадаги футболи энг ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ўрганилган. Бошқарув механизмини ташкил этишда Бельгия тажрибаси энг самаралилардан бири бўлганлиги сабабли, уни ўрганишга катта аҳамият берилган. 

2000-йиллар бошида гигант терма жамоалардан орқада қолиб кетган Бельгияда, болалар-ўсмирлар футболидаги тизимни тубдан янгилаш орқали 14-15 йилда мамлакат миллий терма жамоасини дунё етакчилари сафига ФИФА рейтингидаги 66-ўриндан сўнгги йиллардаги мунтазам 1-2-ўринларга олиб чиқиш вазифаси қандай услуб ва усуллар ёрдамида уддалангани, бошқарувда қандай тактика ва стратегиялар қўлланилгани илмий ишдаги энг эътиборли жиҳатлардир (мисол учун, ФИФАнинг сўнгги эълон қилинган рейтингида Ўзбекистон ҳозир 77-ўринда).

Баҳодир Мирзаевни футбол соҳасидаги мазкур илмий муваффақияти билан табриклаймиз!

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика