RU

Последние новости

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  6 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  2 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  5 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  6 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман"

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Баҳодир Аҳмедов бўлажак мундиаль олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.

"Таиландда ўтказилган Осиё кубоги ҳар қачонгидан кўра қийинроқ кечди, десам хато бўлмайди. Авваллари биз қийинчиликсиз мағлуб этадиган терма жамоалар ҳам етарлича қаршилик кўрсатиб, футзал сир-асрорларини яхши ўзлаштириб олгани барчага аён бўлди.

Эрон хусусида эса, ортиқча таъриф бериш шарт бўлмаса керак. Бу жамоа қандай таркибда бўлмасин ҳар доим кучли саналган. Биз Осиё чемпионатида қатнашиш баробарида бир вақтнинг ўзида Жаҳон чемпионатига ҳам янги мурабий қўл остида тайёргарлик кўриб олдик.

Айтганимдек, футзал қитъамизда тобора оммалашиб бормоқда. Аксарият терма жамоалар бошқарувига Бразилия, Испания ва Аргентинадан мутахассислар жалб этилган. Хориждан мураббийларни олиб келишни ижобий ҳолат сифатида баҳолайман. Сабаби улардан янги методика ва тактик услубларни ўрганиб олиш мумкин. Футзал ўзгариб бормоқда ва шу сабаб ҳам турли услубга эга жамоаларга қарши учрашувлар улкан фойда беради.

Айрим жамоалар маҳаллийлаштирилган легионер футзалчиларга эга. Биз эса бор эътиборимизни ўзимизнинг “қора кўзлар”га қаратамиз. Барибир хоҳлаймизми, йўқми уларнинг мақсади пул ишлаш бўлади. Бизнинг йигитларда эса Ватан туйғуси ҳамиша юқори бўлган. Ўзим футзал ўйнаган пайтларимда ҳам бор эътиборимни байроғимизни баланд кўтаришга қаратганман. Бизнинг ютуғимиз бу ўз ёшларимиздир. Оддий мисол, яқинда таркибида бразилиялик футзалчилар бўлган Қозоғистонни енгишни уддаладик. Демак тўғри йўлдамиз, деб айта оламан.

Бизга яратиб берилган шароит ва имкониятлар аъло даражада. Бунинг учун Президентимиз Шавкат Мирзиёевга, қолаверса, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига ташаккур билдирмоқчиман. Биздан фақат яхши натижа кўрсатиш қолди. Ўйлайманки, мундиалда халқимиз, мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлади. Бор имкониятимизни ишга соламиз".

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика