RU

Последние новости

00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  1 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  28 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  3 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  4 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  16 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..." Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Саралаш олдидан ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бирорта жамоа йўқ эди..."

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Тошкентда Тожикистон ёшларига 2:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва Осиё чемпионати йўлланмасидан махрум бўлди.

Кечаги ўйиндан сўнг ёшларимиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедовдан қисқа интервью олдик.

- Нима учун бугун бундай шармандали натижа қайд этилди?

- Болалар яхши ўйнашга ҳаракат қилишди, лекин жуда кўп хато қилишди. Бундан эса Тожикистон фойдаланиб кетди. Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Рақибимиз хатолардан унумли фойдаланишди ва ҳақли ғалабага эришишди.

- Нима учун жамоа бирорта терма жамоа билан эмас, жорий йилни ҳаваскорлар чемпионатида ўтказган "Максам-Чирчиқ" билан ўртоқлик ўйини ўтказди?
- Чунки, ўртоқлик ўйини ўтказиш учун бошқа терма жамоалар йўқ эди. Шу сабаб, "Максам-Чирчиқ" билан назорат ўйини ўтказган ҳолда саралашга тайёргарликни якунлаган эдик. Таиланд, Малайзия ёки яна бошқа жамоалар ўзида тайёрланаётган эди. Биз минтақамиздагилардан Қирғизистон ва Тожикистон билан бир гуруҳда бўлганимиз сабаб улар билан ўртоқлик ўйини ўтказа олмас эдик. Туркманистон ёшлари билан назорат баҳси ўтказишимиз мумкин эди. Лекин, улар таклифимизни рад этишди.

- Нима учун учрашувнинг сўнгги сонияларида ҳам ўйновчи дарвозабонни майдонга ташладингиз? Ахир, 2:6 ҳисоби ҳам бизни қониқтирар эди. Ёки бундан хабарингиз йўқмиди?
- Очиғи, кеча ҳам, ўйиндан олдин ҳам мағлуб бўлишимиз мумкинлиги ҳақида умуман ўйламаган эдик. Фақат ғалабани кўзлагандик. Шу сабаб, ҳисобда ортда бораётганимизда таваккал қилиб бешинчи ўйинчини туширдик.

Рейтинг: -35   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика