RU

Последние новости

22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  0 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3

Баҳодир Аҳмедов: "Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман" Новости

Баҳодир Аҳмедов: "Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман"

Футзал бўйича Осиё чемпионати “B” гуруҳи 1-турида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди ва 13:2 ҳисобидаги йирик ғалабани нишонлади.

Учрашувдан кейин миллий терма жамоа бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Осиё чемпионатини муваффақиятли бошлаб олганимиздан мамнунман. Биринчи учрашув доим қийинчилик туғдиради. Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кўнглим тўқ, аммо барибир хатолар кузатилди. Хатолар устида ишлаб, уларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз.

Бугун ҳар бир футболчи яхши ўйнади ва унинг самараси ҳисобда акс этди. Тан олиш керак, Жанубий Корея термаси биз ўйлаганчалик кучли бўлиб чиқмади, йигитлар уларга етарлича қаршилик кўрсата олди.

Энди эътиборни навбатдаги ўйинларга қатарамиз. Эртадан яна машғулотлар ўтказиб, Тожикистон билан беллашувга тайёргарлик кўрамиз. Тожикистон – кучли жамоа. Улар бежизга Осиё чемпионати финал босқичига йўл олмаган. Йигитлар бу ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашига ишонаман”, – деди Баҳодир Аҳмедов ЎФФ матбуот хизматига.

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика