RU

Последние новости

10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  2 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  4 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  3 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  7 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  2 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  2 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  21 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  10 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  44 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  5 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  81 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  133 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1047 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  20

Баҳодир Аҳмедов: “Осиё чемпионатида мураббий сифатида қатнашиш қийинроқ” Новости

Баҳодир Аҳмедов: “Осиё чемпионатида мураббий сифатида қатнашиш қийинроқ”

Футзал бўйича 2016 йилнинг 10-21 февраль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни навбатдаги қисқа муддатли йиғинни бошлади.
30 декабрда йиғин якунланади. Терма жамоа катта мураббийи Баҳодир Аҳмедов ана шу йиғин ва Осиё чемпионатидаги рақибларимиз ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Нима учун қисқа муддатли йиғин ташкил қилинди?
- Ушбу йиғин 28-30 декабрга мўлжалланган, яни 3 кун давом этади. Янги йил олдидан қисқа муддатли йиғин ўтказишимиздан асосий мақсад миллий чемпионатимизнинг учинчи туридан кейин футзалчиларнинг ҳолатини бир маромда ушлаб туриш. Дам олиш вақти узоқ бўлмаслиги лозим.

- Йиғин қандай дастур асосида ўтказилмоқда?
- Йиғин терма жамоа бош мураббийи Хосе Мария Мендезнинг дастури асосида ўтказилмоқда. У ҳозир ўз ватанида, лекин 3 кунлик йиғин учун махсус дастурни бериб кетган.
Машғулотлар 3 кун давомида икки маҳалдан ўтказилмоқда. Эрталабки машғулотда жисмоний тайёргарликка ишлаяпмиз, бунда йигитлар узоқ масофага югургач тренажер залида шуғулланишмоқда. Кечки машғулотлар эса тўп билан ишлашга қаратилмоқда, бунда ўйин пайтида юзага келадиган вазиятлар устида ишлаяпмиз.



- Таркибда жароҳатлар борми?
- Дарвозабонимиз Рустам Умаров тиззасидаги кичик жароҳат сабаб биринчи куни эрталабки машғулотни ўтказиб юборган эди, ҳозир ҳаммаси жойида ва у яна жамоа билан бирга югурмоқда. Бундан ташқари, Константин Свиридовга Олий лига учинчи турида олган жароҳати туфайли жисмоний юкламалар бермаяпмиз. Қолган барча соппа-соғ.

- Осиё чемпионатидаги рақибларимиздан Қирғизистон ва Ливан терма жамоаларига қарши футзалчилик фаолиятингизда ҳам тўп тепгансиз. Бу жамоалар ҳақида нима дея оласиз?
- Осиёда барча терма жамоалар жуда тез ўсиб бормоқда, чунки қитъамиздаги терма жамоаларда асосан хорижлик мураббийлар ишламоқда. Хорижлик мутахассис ҳар қандай жамоага албатта янгилик олиб киради.
Қирғизистон терма жамоаси билан 2014 йил Въетнамда ўтказилган Осиё чемпионатининг гуруҳ баҳсларида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаганмиз. Айни пайтда Қирғизистон терма жамоасида россиялик мураббий Андрей Полховский ишламоқда. Улар Осиё чемпионатида қандай услубдан фойдаланишади буни олдиндан аниқ айтиб бўлмайди. Ҳимояданми ёки ҳужумкор ўйин кўрсатишадими буни вақт кўрсатади.
Ливан терма жамоасининг қандай тактик услубдан фойдаланишини ҳам ўйинда билиб оламиз. Ливанга шу кунгача Осиё чемпионатларида ютқазмаганмиз ва бу анъанани давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

- Қитъа биринчилигида ҳам футзалчи, ҳам мураббий сифатида қатнашгансиз. Қайси бири қийинроқ?
- Албатта мураббий сифатида иштирок этиш анча қийин. Чунки бош мураббий шогирдларининг ўйин кунидаги ҳолатидан келиб чиқиб тўғри таркиб танлай олиши, рақибга қараб тўғри тактикани танлаши лозим. Футзалчи сифатида қатнашганда мураббийлар тайёр тактика ва кўрсатмалар беришади. Шуни майдонга чиқиб тўғри бажарсангиз бўлди. Футзалчи сифатида ҳаёлда фақат битта нарса бўлади – ютиш.
Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика