RU

Последние новости

09:47Лунин А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:11Goal мундиал фаворитлари рўйхатини янгилади. ТОП-10да ўзгаришлар бор  2 08:45Аморим «Манчестер Юнайтед»да нималарни ўзгартириш кераклигини айтди  1 08:18Sofascore. «Ал Ваҳда» дуранг ўйнади. Ҳожимат Эркиновнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:46Суперлига. Бугун турнинг қизиқарли баҳсига гувоҳ бўламиз  2 03:00Франция. ПСЖ "Тулуза" дарвозасига 3та гол урди  0 03:00Бундеслига. "Бавария" йирик ғалабага эришди, Кейндан хет-трик  0 01:47Арне Слот: "Гвардиоланинг қолишидан хурсанд бўлдим"  0 01:13"Манчестер Сити" Чемпионшипга тушириб юборилса, Пеп жамоада қоладими? Унинг ўзи жавоб берди  2 00:43Флик Левандовскининг оффсайди борасида тушунтириш беришларини сўради  5 00:10Саудия Арабистони. Обамеянгнинг голи "Ал Насср"ни мағлуб қилди, Роналдудан 911-гол  15 23:33Россия. "Рубин" "Акрон"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  1 23:17Рубен Аморим: "Ўзимга, футболчиларга ва клубга ишонаман"  2 22:44Месси Флик "Барселона" бош мураббийи бўлгани ҳақида гапирди  9 22:08"Интер Майами"ни ким бошқариши аниқ  1

Бабаян кетгани билан ҳеч нарса ўзгармаса ҳам барибир кетгани маъқул (Мулоҳаза) Новости

Бабаян кетгани билан ҳеч нарса ўзгармаса ҳам барибир кетгани маъқул (Мулоҳаза)

Кеча бўлиб ўтган Эрон - Ўзбекистон ўйинини кўриб менда бир савол пайдо бўлди: терма жамоамизнинг бор ўйини шуми ёки бўлмаса футболчилар мураббийни кетказиш учун атайин шунақа ўйнашдими?

Агар биринчиси бўлса, демак мураббий айбдор, мабодо иккинчиси бўлса, бунда ҳам мураббий айбдор. Тўғрисини айтаман, Самвел Бабаян термага бош мураббий бўлганидан бери унинг қўл остида ҳали бирор марта маънили футбол кўрмадим. Худдики йигитлар 90 дақиқа югуриб беришса бўлгани. Агар 60 дақиқа югуриш керак бўлса 60, 120 дақиқа югуриб бериш керак бўлса яна шунча чопишади, бироқ барибир мазмун ва маъно кўринмайди.

Кечаги ўйинда бир жамоа ўйнади, иккинчиси рақибнинг яхши ўйнашига қарашиб юборди, холос. Тўғри, баъзи вазиятларда биз ҳам ёмон кўринмадик, лекин ўйиннинг умумий картинасини оладиган бўлсак, "оқлар" ўйнаган, "кўклар" кузатган бўлиб чиқади. Бу ўйинда кўрдикки, терма жамоада мураббий бўлмагунча ҳеч нарса қила олмас эканмиз.

Футбол - бу спорт, бунда ютмасанг ҳам ютиш учун курашишга мажбурсан. Ё охиригача ўйнайсан ёки футболни ташлайсан. Фақат иккита йўл қолади ва бирини танлашинг шарт. Мен мағлубиятдан хафа эмасман, мени кўпроқ нима учун курашмаганимиз ташвишга соляпти. Гўёки биз боксдагидек клинч ҳолатига тушдик ва рақиб у ёқдан бу ёқдан келиб дўппослайверди.

Саудия Арабистони сафарда Австралия билан ўйнаганида гарчи ютқазган бўлса-да охиригача курашди, ўйини яхши таассурот қолдирди. Лекин кеча биз шу ишни қила олмадик. Биз ўйнамасдан таслим бўлдик. Рақибга умуман босим қилмадик, дарвозага бирортаям тўғри зарба берилмади. Албатта, ўйин учун футболчилар жавобгар, лекин ўйин чиқмаса бунинг бош айбдори мураббий бўлади.

Самвел Бабаянни яхши ташкилотчи, кучли менежер сифатида ҳурмат қиламан, аммо мураббий сифатида ҳеч нарса қила олмаслигини ўзи ҳам яхши билса керак. Агар Бабаянни биров мажбурлаб ушлаб ўтирмаган бўлса, керак бўлса бугуноқ истеъфо бергани маъқул. Чунки у ававало ўзини қийнаяпти. Футболчилар унинг қўл остида ўйнагилари келмаяпти. Лекин Бабаян буни сезмаётган бўлса, демак айб ўзида.

Кечаги ўйиндаги кўплаб эпизодлар Бабаяннинг мураббий эмаслигини кўрсатиб берди. Масалан, жароҳат олган Андреев ўрнига захирадан Даврон Ҳошимовнинг туширилиши ва Шораҳмедовнинг чап қанотга ўтказилиши унинг биринчи хатоси бўлди. Ҳошимов тушгач футбол ўйнамади, мураббий унга нима кўрсатма берган билмадиг-у, аммо у рақиб футболчиларини "чопиш" билан машғул бўлди.



Хитой клубида деярли майдонга тушмаётган Егор Кримецнинг бошланғич таркибда тушириш Бабаяннинг иккинчи хатоси бўлди. Бу вазиятда ўйин амалиётига эга Мурод Холмуҳамедов ёки Отабек Шукуров варианти яхшироқ эди. Бабаяннинг учинчи хатоси туппа-тузук ўйнаб турган Абдухолиқовни захирага олиб, фойдаси тегмаётган Сергеевни ҳужум марказига ўтказиш бўлди. Қайтанга Темурхўжага охиригача имкон бериш керак эди.

Хуллас хатолар кўп бўлди. Аммо эндиликда буларни гапиришдан на фойда. Савол туғилади: нима учун футболчиларнинг Бабаян қўл остида ўйнагиси келмаяпти? Унинг машғулоти зерикарлими ёки тактикани тушунтириб бера олмаяптими? Терма жамоада мураббийлар кўп: Виктор Жалилов, Равшан Ҳайдаров, Григорий Колосовский, Анвар Рашидов, Деян Журжевич, наҳотки шунча одам нималар бўлаётганини кўрмаётган бўлса.

Олдимизда яна иккита учрашув қолди. Дастлаб Хитой меҳмони бўламиз, кейин уйда Жанубий Кореяни қабул қиламиз. Агар шу ўйинларда ҳам ҳозирги мураббийлар штаби қоладиган бўлса, яна ҳеч нарса ўзгармайди. Футболчилар кайфиятсиз 90 дақиқа югуриб беришда давом этаверишади. Аслида-ку, футболчиларимизнинг салоҳияти кечаги ўйин даражасидан анча кучли. Фақат бошқа мураббий билангина улар зўр ўйин кўрсата олишади.

Бабаян ва унинг ёрдамчиларидан илтимос, ўзингизни ҳам, футболчиларни ҳам, халқни ҳам қийнаманг. Кўриб турибсиз-у, токи сизлар бор экан улар бундан зўр ўйнаб беришмайди. Майли "Обод"га боринг (Бабаян иккинчи даврада "Обод"ни олармиш деган гап чиқди), ёшларни тарбияланг, фақат миллий терма жамоани ўз ҳолига қўйинг, илтимос. Майли Сиз кетганингиз билан ҳеч нарса ўзгармасин, лекин барибир шу ишни қилинг. Миллионлаб мухлислар Сиздан фақат шуни кутмоқда!

 

Рейтинг: +173   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика